Озиқ-овқат маҳсулотларидан қуритилган мева, ёнғоқ, печенье, қоқ нон, консерва, тез тайёрланадиган шўрва, қуритилган гўшт, қази, асал, пакетли чой, қаҳва ва бошқа бузилмайдиган маҳсулотлар олиб келиши мумкин. Шахсий гигиена маҳсулотларидан вазирлик совун, шампун, мочалка, тиш пастаси ва чўткаси, нам салфеткалар, қайчи ёки тирноқ олгич, устара, қўл ва тана учун сочиқ, кир ювиш кукуни ва бир жуфт кийим олишни тавсия қилади.
Кийим-кечакдан меҳмонхонада кийиниш учун бир нечта енгил кўйлак ва алмаштириладиган ички кийим, шунингдек, трико ёки шим керак. Маҳаллий кийимлар (эркаклар узун кўйлаги) манзилга келиш билан сотиб олиниши мумкин. Совуқдан ҳимоя қилиш учун вазирлик ҳар доим кўйлак остида ҳаво ўтказадиган оқ майка ёки футболка кийишни ва бошга рўмол (арафатка) ташлаб олишни тавсия қилади.
«Ҳар бир зиёратчининг қуйидаги дори-дармонлардан иборат шахсий аптечкаси бўлиши лозим: иссиқ туширадиган дори, бош оғриғини қолдирадиган дори, ошқозон оғриғидан дори, томоқ оғриғидан дори, бинт, пластирлар. Агар дори ўзига хос бўлса, божхона назоратидан ўтишда қийинчиликларга учрамаслик учун у ёки бу препарат қўллаш зарурлигини тасдиқлайдиган тиббий маълумотнома ёки шифокор рецептини, шунингдек, инглиз тилидаги аннотация олиш зарур.
Зиёратчилар албатта қулай, кийиб кенгайтирилган оёқ кийимига алоҳида эътибор қаратиш, жисмоний оғирликка тайёр бўлиш лозим. Бунинг учун ҳозирдан кунига 20-30 дақиқа пиёда сайр қилиш кўринишида машқ қилишни бошлаш зарур.
Ҳажга ўзингиз билан нима олишингиз керак?
Ингушетия ташқи алоқалар, миллий сиёсат, матбуот ва ахборот вазирлиги ўз сайтида Ҳажга боришда ўзи билан олиш керак бўлган нарсалар рўйхатини эълон қилди. Зиёратчилар ноқулайликларга дуч келмасликлари, вақт ва пулни тежашлари учун вазирлик ошхона анжомлари – пиёла, қошиқ, ликопча (иложи бўлса, ҳаммаси синмайдиган материалллардан), ахлат пакетлари, кичкина пичоқча олишни тавсия қилади. Бундан ташқари, консерва учун очқич ҳам олишингиз мумкин.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси