close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонга ўз муҳаббати ортидан йўл олган британиялик қизга қойил қолишди

Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида ўзбек йигитига турмушга чиққан ва у билан бирга унинг ватанига жўнаб кетган Буюк Британия фуқароси ҳикоясига койил қолишди. Келин-куёвлар, Джейн ва Нуриллохон, Фарғона вилоятининг Эшонгузар қишлоғида яшашади. Улар хорижда танишиб қолишган. Бир-бирини ёқтириб қолган жуфтлик ўртасидаги туйғу кучайиб, муҳаббатга айланди. Йигит маҳбубасининг қўлини сўради. Қиз розилик билан жавоб берди.

Шуниси эътиборга сазоворки, на куёв томонидан, на келин томонидан ота-она ушбу байналмилал иттифоққа қаршилик билдирмади ва фарзандларни қўллаб-қувватлашга қарор қилинди.
Ўзбекистонга келгач, қиз катта ғайрат билан маҳаллий урф-одатларни ўрганишга ва уларга риоя қилишга киришди. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, инглиз келинчак жуда яхши бека, хушмуомала ва ўқимишли бўлиб чиқди. Маҳаллада уни ўзининг одами сифатида қабул қилишди, қайнота-қайнона эса келинини Жаннат деб чақиришмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase