close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Вашингтонда диний эркинлик мавзусида халқаро анжуман

Вашингтонда диний эркинликка бағишланган анжуманда юздан ортиқ давлат ташқи ишлар вазирлари, мингдан ортиқ делегат қатнашмоқда. Тадбирга террорчи ва экстремистлар ҳужумларига учраган черков, масжид ва синагогалар вакиллари, ҳужумлардан омон қолганлар ҳам таклиф этилган.

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео ва АҚШнинг диний эркинлик бойича элчиси Сем Браунбекнинг айтишича, анжуман турли дин вакилларини диндорларга нисбатан таъқиблар ва ҳужумларга қарши уюшишга даъват этмоқда.
“Дунёнинг ҳар чеккасида одамлар эркин эътиқод қилиш ҳуқуқига эга болиши керак – хоҳ уйида, хоҳ жамоат жойларида, хоҳ ибодатхонада. Одамлар нимага эътиқод қилишидан қатъи назар”, - деди Помпео.
Ироқ шимолида “Исломий давлат” жангари тўдаси қўлидан озод бўлган язиди эътиқодига мансуб аёл ҳам анжуман очилишида сўзлади.
“Тарих ва изланишлар қатлиом давом этаётган жараён эканини кўрсатмоқда. Салкам 350000 язиди Курдистондаги қочқинлар лагерларида қолиб кетган”, - дейди Тинчлик учун Нобел мукофоти соҳибаси Надия Мурод.
Ямини Равидран эса шу йилги Пасха пайтида Шри-Ланкадаги насроний черковга қилинган ҳужумда омон қолган.
“Шундан бери мамлакатдаги насронийлар қўрқувда яшамоқда”, - дейди у.
Фарид Аҳмад Вашингтондаги анжуманга Янги Зеландиядан борди. Крайстчерч шаҳридаги масжидга ҳужумда ногирон бу одамнинг рафиқаси унинг аравачасини чиқиш томон етаклаётиб отиб ўлдирилган. “Ислом дини менга қотилни кечиришни ўргатди”, дейди у.
“Қуръон ёмонликка яхшилик билан жавоб беришни ўргатади. Қотил менга адоватини сочди, мен эса унга меҳримни бердим”, - дейди у.
Вашингтондаги анжуманда Ўзбекистондан Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги делегация ҳам қатнашмоқда. Қўшма Штатлар Ўзбекистонда диний эркинлик билан боғлиқ вазиятни яқиндан кузатади, шу мавзудаги йиллик халқаро ҳисоботларида республикадаги аҳвол ҳам ёритилади.
Саммит кун тартиби билан Давлат департаменти веб саҳифасида танишиш мумкин. Анжуман интернет орқали жонли эфирга узатилмоқда.

Манба: Америка овози

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase