close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Журналист аёл террорчилар ҳужуми пайти ҳалок бўлди

Сомалида Кисмайо порт шаҳрида жойлашган меҳмонхонага террорчилар тарафидан уюштирилган ҳужум пайтида шу ерда туғилиб ўсган Канадалик муслима журналист аёл ҳалок бўлди. 43 яшар Худан Налайе аш-Шабаб жангариларининг ҳужум қилган пайт учинчи фарзандига ҳомиладор эди. Налайе билан бирга унинг турмуш ўртоғи, Фарид Жама Сулейман ҳам ҳалок бўлди, деб хабар қилади Al Jazeera.

Журналист теракт содир бўлишидан бир йил олдин ўз мақолаларида Африка мамлакати маданияти ва табиати гўзалликларини ўқувчилар ва обуначиларга етказиш учун Канаддан Сомалига кўчиб келганди.
IntegrationTV асосчиси жонажон мамлакати ҳақида материаллар чоп этишда кўпинча #SomaliaSuccess ва #SomaliPositivity хэштегларидан фойдаланарди.
Фожиадан бироз аввал мусулмон журналист ижтимоий тармоқларда Кисмайода қуёш ботиши фотосуратини жойлаштириб, қуйидаги сўзларни ёзиб қўйганди: «Одамлар кексаликни пляжда ўтказиш учун бутун умри мобайнида пул йиғади, бизда эса бу нарса жаду кўп, лекин биз буни қадрламайиз. Келинг, қўлимизда бўлган ажойиб марҳаматларни қадрлайлик».
Жума куни Кисмайода меҳмонхонага уюштирган ҳужум давомида камида 26 киши ҳалок бўлди ва 56 киши яраланди.
Канада иммиграция вазири Ахмед Хусен ижтимоий тармоқлда «кўпчиликнинг овози»га айланган иқтидорли журналист аёлнинг фожиавий ўлими муносабати билан таъзия билдирди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase