Консерватив йўналишдаги дастурлардан бирида чиқар экан, Севостьянов қайд этдики, ҳар йили май ойида Россиянинг энг бой 200 кишиси рўйхатини чоп этадиган Форбс журналида русларнинг улуши 62 фоизгача ўсди, ваҳоланки авваллари 50 фоиздан паст бўларди. Турли миллат гуруҳлари (яҳудийлардан ташқари) вакилларининг, жумладан, мусулмонларнинг ҳам улуши ҳам бироз ўсди.
Рус миллатчилиги ғоявий раҳнамосининг сўзларига кўра, Россияда энг бой одамлар орасида Борис Березовский бир пайтлар айтиб ўтган яҳудийлар устунлик қилган, давр ўтмишда қолди. У, мухбирнинг бойлар орасида нега фақат яҳудийлар бор деган саволига жавоб берар экан, Березовский яҳудий йиқилиши ва ўрнидан туриши, руслар эса – қўл силтаб бошқа ишлар билан шуғуллана бошлашини айтганлигини эслатди. «Лекин бу пайтлар ўтиб кетди», - деди Севостьянов. Унинг таъкидлашича, бир вақтнинг ўзида Россия истеблишментида ўз мамлакатининг тўлақонли хўжайини бўлиш яхши эканлигини тушуниш ўсмоқда. «Умуман олганда, Россия учун бу яхши. Бу суверенитетни мустаҳкамлашдир», – деди Севостьянов.
Эксперт: Россиянинг энг бой одамлари орасида яҳудийлар камаймоқда
Россияда капитал ва иқтисодиётнинг миллийлаштируви рўй бераётган бўлиб, бу мамлакатнинг энг бой одамлари орасида яҳудийлар қисқариши ва рус миллатига мансуб бўлган кишиларнинг ортиши билан тавсифланади. Бу ҳақида рус миллатчилиги ғоявий раҳнамоларидан бири, этносиёсат ва миллатлараро муносабатлар соҳаси мутахассиси, осква гуманитар университети бош илмий ходими Александр Севостьянов баёнот берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси