close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Трамп АҚШнинг барча аҳолиси фуқаролигини аниқлаш усулини топди

АҚШ президенти Дональд Трамп 2020 йилга мўлжалланган аҳолини рўйхатга олишда фуқаролик ҳақида саволга мурожаат қилмасдан, мамлакатда АҚШ ва бошқа давлатларнинг нечта фуқароси яшашини аниқлашга имкон берадиган фармон имзолади.
Қайд этилишича, мамлакат аҳолисининг фуқаролиги ҳақидаги маълумотларни Трамп ҳар бир вазирлик ва федерал ҳукумат бошқарувидан олишни режалаштирган.

«Улар ўз тасарруфида бўлган барча қайдларни зудлик билан тақдим этишлари лозим», - деди, хусусан, давлат раҳбари.
Бундан ташқари, Трамп 100 фоиз аҳолининг фуқаролигини аниқлаш мақсадида ахборотга эга бўлиш масаласи билан ишлаши лозим бўлган идоралараро ишчи гуруҳ ташкил қилишга фармойиш берди.
Эслатиб ўтамизки, аввалроқ АҚШ Олий суди маъмурият янги графа қўшиш учун етарлича асос тақдим эта олмади деб ҳисоблаб, президент Дональд Трамп талаб қилаётган аҳолини рўйхатга олишда «фуқаролиги» графаси қўшиш масаласини блокировка қилиб қўйганди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase