close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Юқори технологияли ҳаж-2019

Саудия Арабистони ҳаж ва умра вазирлиги бутун дунёдан зиёратчилар саёҳатини енгиллаштириш ва уларнинг ҳаж маросимларини ижро этишлари осонроқ бўлишини таъминлаш учун юқори технологияли интеллектуал тизимларни амалиётга жорий қилинмоқда, деб хабар беради Al Arabiya. Гап, энг аввало, хорижий зиёратчилар учун e-track интеграцияланган электрон тизим ҳақида боради, у зиёратчилар учун уй-жой брон қилиш, трансфер ва овқатланиш вақтидан тортиб Қиролликдан ўз ватанларига кайтиб кетгунларига қадар давом этади.

Вазирлик вакилларининг сўзларига кўра, тизим «томонлардан ҳар бирининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бажарилиши имконияти ва шаффофлигини таъминлайди». У вазирлик назорати остида фаолият юритади.
Ички зиёратчилар учун e-track электрон тизими, ўз навбатида, Саудия Арабистонининг ўзидан келадиган зиёратчиларга хизматлар кўрсатувчи компания ва агентликлар таклиф қиладиган турли дастурларни бирлаштиради.
Вазирликнинг маълум қилишича, тизим талабнома берувчиларга ҳаж учун тўғри келадиган пакетлар тўпламини тақдим этади. Бунда зиёратчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун шартномаларга пул тўлашнинг электрон тизими кўзда тутилган. Электрон портал шунингдек, ички ишлар вазирлиги тизимларига ҳажга рухсат беришга сўровлар етказишга имкон беради.
Вазирлик бу хизматларни, айниқса, кам сонли одамлар гуруҳлари билан ишлайдиган хизматларни бевосита назорат қилади, чунки бу ҳолатда e-track иш аниқлиги зиёратчилар тўпланишини ташкил қилиш, режалаштириш ва бошқариш учун ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Жорий йил май ойининг охирида икки Муқаддас масжид қўриқловчиси, Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз «Қироллик 2030» лойиҳаси доирасида «Худонинг меҳмонлари» хизмат кўрсатиш дастурини шахсан ишга туширди.
Дастур 30 дан ортиқ давлат органлари томонидан тайёрланган 130 дан ортиқ ташаббусдан иборат. У учта стратегик мақсадни кўзлаши лозим: кўпроқ сонли зиёратчиларни қабул қилишга ва уларнинг иккита муқаддас масжидга ташриф буюришига кўмаклашиш; зиёратчиларга ҳаж ва умра вақтида сифатли хизматлар тақдим этиш, шунингдек, уларнинг диний ва маданий тажрибасини кенгайтириш.
Аввалроқ шу йил Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги зиёратчилар учун электрон вазилар беришни бошлаш режалари ҳақида маълум қилган бўлиб, бу уларга бир неча дақиқа ичида онлайн-талабнома бериш ва виза олишга имкон беради.
Халқаро тадбирларда иштирок этар экан, ҳаж ва умра учун электрон платформа бош супервайзери Абдураҳмон Шамс қандай қилиб портал чет элликларга турли хизматлар пакетларини танлаш ва виза олишга талабнома бериш имконини беришини намойиш этди.
“Ҳозирги пайтда Қиролликка чет элдан келадиган зиёратчилар ўз мамлакатларида ҳаж ва умра хизматлари кўрсатадиган компаниялар ва агентликларга бириктириб қўйилган. Электрон визалар эндиликда ушбу мамлакатларда ҳаж ва умрага юборишни енгиллаштириш учун лицензияланадиган ташкилотларга берилади”, – деди Шамс.
Навбатдаги ҳажни кутаётган Саудия Арабистони умра келаётган кўп сонли зиёратчиларни қабул қилишни давом эттирмоқда. Вазирликнинг маълумотларига кўра, 2019 йил 23 майгача умра зиёратини амалга ошириш учун берилган визалар сони 7,463,259 га етди. Шунингдек, Саудия Арабистони бутун дунё бўйлаб 7 миллионга яқин зиёратчи қабул қилишга тайёр.

Абу Муслим таржимаси

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase