Шуниси эътиборга лойиқки, бу томошага чипталар бепул тарқатилди – уларни олиш учун олдиндан онлайн рўйхатдан ўтиш зарур эди.
Томошабинлар Россини, Верди ва итальян операси олтин асрининг бошқа композиторлари операларидан ариялар тинглашди.
Эслатиб ўтамизки, айни пайтда Жиддада Саудия Арабистони ҳудудида биринч опера театри қурилиши давом этмоқда. Уни илк опера ариялари 2022 йил янграши кутилмоқда.
Саудия Арабистонида тарихда биринчи марта опера концерти бўлиб ўтди
Саудия пойтахтида қироллик тарихида биринчи марта машҳур Милан театри қошида ташкил қилинган La Scala театр академияси томонидан ташкиллаштирилган опера концерти бўлиб ўтди. The Saudi Gazette хабар қилишича, «Итальян операси дунёсига саёҳат» концерти Саудия Арабистони Маданият вазирлиги кўмагида бўлиб ўтди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
