close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Туркия Қозоғистондаги муҳтожларга ёрдам кўрсатди

Туркия муқаддас Рамазон ойида Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида истиқомат қиладиган муҳтож ва ночор оилаларга ёрдам кўрсатди. Туркия Дин фонди (TDV) линияси бўйича Хўжа Аҳмада Яссавий масжидида 30 нафар муҳтож  шахсга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Ёрдамни тақсимлаш маросимида Астана шаҳридаги Туркия элчихонасининг диний масалалар бўйича маслаҳатчиси Галип Акин, ТДВ вакили Акиф Эртекин ва маҳаллий ҳокимият вакиллари иштирок этди.
Бундай тадбирлар Туркия билан Қозоғистон ўртасидаги биродарлик муносабатларини ўрнатишга ёрдам беради, деди маросимда Туркия элчихонасининг диний масалалар бўйича маслаҳатчиси.
Акин иштирокчиларни Рамазон ойи билан табриклаб, Туркия билан Қозоғистон ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамланаётганини қайд этиб ўтди.
Маслаҳатчи, шунингдек, Туркия Дин фонди томонидан ташкил этилган бундай тадбирларнинг муҳимлигини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Муқаддас Рамазон ойи муносабати билан ТДВ дин ишлари бўйича Туркия вазирлиги билан биргаликда юзга яқин мамлакатнинг 323 та минтақасида дастурларни амалга оширди.
Эртекин, ўз навбатида, қардош халққа ёрдам бериш учун Қозоғистонга келганини маълум қилди.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase