Айни пайтда Башир Хартум марказий қамоқхонасида ушлаб турилибди, бу ерга у уй қамоғидан кўчириб келинди. Ўша ердан қўним топган бир қатор амалдорларга нисбатан коррупция ҳақида ишлар қўзғатилди.
Собиқ президентнинг уйидан топилган маблағлар Марказий банк ғазначилигига топширилди.
11 апрель куни Суданда ҳукумат алмашди, 30 йил мамлакатни бошқарган президент Умар Башир ҳарбийлар талаби билан истеъфога кетишга мажбур бўлди. Бу воқеадан олдин эса Баширнинг кетишини талаб қилган ҳолда узоқ муддатли норозилик намойишлари кузатилганди. Собиқ президент ўз қароргоҳларидан бирида уй қамоғида сақланди, бироқ халқ ғалаёнлари сусаймаган шароитларда уни қамоққа кўчириш ҳақида қарор қилинди. Мамлакатни ҳозирда Абдулфаттоҳ Бурхон бошчилигидаги Ўтиш ҳарбий кенгаши идора қилмоқда. Кенгаш камида икки йил фаолият кўрсатади, шундан сўнг ҳокимликни фуқаролик ҳукуматига топшириши лозим бўлади. Ҳукумат айлмашган пайтдан буён ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари 200 дан ортиқ амалдорни, жумладан, юқори мансаб эгаларини ҳибсга олди.