close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Буюк Британия ва Францияда масжидларни қўриқлаш кучайтирилди

Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги икки масжидда рўй берган терактлардан сўнг Буюк Британия ва Франция ҳукумати масжидлар ва диний аҳамиятга эга бўлган бошқа жойларни қўриқлашни кучайтирди. «Қўшимча патруллаш диний аҳамиятга эга бўлган жойлар яқинида амшилмоқда», - деб ёзади, хусусан, Twitter да Франция ички ишлар вазири Кристоф Кастанер.

Скотланд-Ярднинг терроризмга қарши бўлинмаси бошлиғи Нил Басу, ўз навбатида, Буюк Британияда ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилаётгании маълум қилди ва «Янги Зеландияда ҳамкасбларимизни бу аянчли ҳужумни тергов қилиш ва жавоб чораларида қўллаб-қувватлаш»га тайёрлик билдирди.
Эслатиб ўтамизки, Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги икки масжидда рўй берган терактлар курбонлари, охирги маълумотларга кўра, 50 кишини ташкил қилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase