"Ибодат қилиш учун тўпланган тинч фуқароларга уюштирилган ҳужум ўта шафқатсизлиги ва орсизлиги билан лол қолдиради. Умид қиламанки, ушбу жиноятга алоқадар бўлган барча шахслар албатта жазоланади", - дейилади Россия етакчисининг Янги Зеландия бош вазири Джасинда Ардернга жўнатган телеграммасида.
Президентнинг таъкидлашича, Россияда теракти оқибатида яқинлари ва қондошларини йўқотган оилалар ғамига шерик экани ва жароҳатланган кишиларнинг тезроқ соғайиб кетишидан умид қилади.
15 март куни эрталаб террористлар Крайстчерч шаҳридаги жума намозига келган мусулмонларга тўла иккита масжидга ҳужум уюштирдилар. Айни пайтда 49 кишининг ҳалок бўлгани тасдиқланди, яна 20 киши касалхонага жойлаштирилган. Теракт содир этганликда гумон қилиниб тўрт киши қўлга олинди, уларнинг бири Австралия фуқароси ҳисобланади. Аниқланишича, ҳужум қилганлар ўта “ўнг” мафкура тарафдорлари экан.
Путин Янги Зеландия масжидларида рўй берган терактга шарҳ берди
Россия президенти Владимир Путин Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги икки масжидда амалга оширишган террорстик ҳужумга шарҳ берди. Давлат раҳбари фожиа муносабати билан ҳамдардлик билдирди ва ибодат қилаётган диндорларга қарши теракт шафқатсизлиги билан ҳайратда қолдириши ва айбдорлар албатта жазоланиши лозимлигини таъкидлади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди