close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россиядаги демографик инқироз никоҳгача бўлган жинсий алоқалар билан изоҳланди

Россияда туғилиш кўрсаткичлари даражаси паст эканлигининг сабабларидан бири фуқароларнинг никоҳгача бокираликлни сақлаш кўзда тутилган анъанавий қадриятлардан воз кечиши ҳисобланади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги репродуктив саломатлик бўйича бош мутахассиси Олег Аполихиннинг баёнотидан шундай хулоса келиб чиқади.

Унинг сўзларига кўра, россияликлар жинсий муносабатларни балоғатга етишдан бир неча йил ва никоҳ қуришдан тахминан 10 йил олдин бошламоқда. Қоидага кўра, бу 16-17 ёшда рўй беради.
Натижада кўплаб йигитлар ва қизлар тўйгача турли таносил касалликлар «гулдастаси» билан тақдирланади ва бу бола туғиш қобилиятига салбий таъсир кўрсатади, хабар беради РИА Новости.
Бунда эксперт одамни хавотирга соладиган статистика маълумотларини келтирдики, уларга кўра Россияда она бўлишга тайёргарлик кўраётган аёлларнинг аксарияти (77 %дан ортиғи) гинекологик патологияга эга.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase