Мақолада қайд этилишича, Европада Россия чегараларининг ёнгинасида ракетага эга бўлган, НАТО ва Қўшма Штатларнинг иттифоқчиси бўладиган янги давлатнинг пайдо бўлиши Москванинг агрессив реваншизмини тўхтатиб туришнинг энг амалий чораси бўлади.
Мақола муаллифларининг кўрсатишича, Украина ракета дастури Кремлни Украина етарли миқдорда ракеталар яратишидан ҳам олдин Ғарб билан музокаралар бошлашга мажбур қилади.
Журналистларнинг фикрига кўра, «Украина таҳдиди» шу қадар самарали бўладики, Россия босиб олинган Кенигсберг («Калининград») ва бошқа чегара яқинидаги ҳудудлардан ўз ракеталарини олиб чиқиб кетишга рози бўлади.
Нашрнинг қайд этишича, Германия Украинанинг ракет дастури туфайли халқаро муносабатларда кескинликнинг ортишидан хавотирда. Бироқ Польша ва Болтиқбўйи мамлакатлари Россияга қарши мудофаани кучайтириш ва Москва агрессиясини босиб туриш учун ҳар қандай имкониятдан фойдаланишга уриниб, бундай ташаббусни қўллаб-қувватлайдилар.
Боз устига, Польша америкаликлар қўшинлари ва атомли ракеталарини Европада жойлаштириш тарафдори. Германиянинг Der Spiegel нашрига берган интервьюда Польша ташқи ишлар вазири Яцек Чапутович шундай баёнот берди.
Шу муносабат билан америка матбуотида Украинада ракеталар дастури ҳақидаги хабарлар Қора денгиз ва Болтиқ денгизи акваториясида Москвага ҳам етиб бориши мумкин бўлган қанотли ракеталарга эга АҚШ ҳарбий кемалари деярли бир вақтда кириб келганлиги ҳақидаги хабарлар билан бир пайтда пайдо бўлди.
Шу аснода Россияда кремль тарғиботи ҳарбий васвасани кучайтирмоқда. Россия телевидениеси орқали янгиликларда қандай қилиб Американи атом ракеталари билан ўққа тутиши кўрсатилмоқда, артистлар эса Путин Вашингтонга атом зарбаси бериши ҳақида қўшиқлар куйламоқда.
Украина Россия тажовузини тўхтатиб турадиган давлатга айланади
Украина ракета дастури, АҚШ фикрига кўра, ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги Шартнома бекор бўлганидан сўнг Россияга босим ўтказишнинг яна бир воситасига айланади. Бу ҳақида американинг The Washington Post нашри хабар беради.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди