Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Исроил ҳужуми, аскарлар сони кўрсатилмаган ҳолда, масжиднинг ал-Раҳма дарвозаси ёнида рўй берди.
Фаластик Қизил Ярим ой жамиятининг хабар беришича, унинг жамоаси ҳужум натижасида яраланган бир мусулмонга касалхона йўлида ёрдам берган, лекин батафсил маълумотлар келтирилмаган.
Шу аснода, камида 20 нафар фаластинлик Исроил ва Ғазо сектори ўртасидаги чегарага яқин бўлган Ғазо секторининг шимолий қисмида намойиш пайти исроилликлар ўқ узиши оқибатида яралаган.
Ғазо соғлиқ сақлаш вазирлиги вакили Ашраф ал-Кидранинг айтишича, камида 20 нафар намойишчи жанговар ўқлардан яраланган.
Сешанба куни Ғазони қамалдан озод қилишни талаб қилиб, юзлаб фаластинликлар намойишда иштирок этди.
Намойишчилар Исроил томонидан қирғоқ яқинидаги анклав иқтисодиётини вайрон қилган ва унинг икки миллион кишидан иборат аҳолисини кўплаб асосий товарлардан маҳрум қилган Ғазо секторининг 12 йиллик қамалини бекор килишни талаб қилмоқдалар.
Исроилликлар ал-Ақсо масжиди ичида диндорларга ҳужум қилдилар
Ўтган сешанба куни оқшомда Исроил босқинчи кучлари босиб олинган Қуддус шаҳридаги ал-Ақсо масжидида фаластинлик мусулмонларга ҳужум қилди, натижада кўплаб мусулмонлар яраланди, бошқалар эса ҳибсга олинди, деб хабар беради воқеанинг шоҳидлари.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси