Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Биринчи инсон Одам алайҳиссаломдир. Шунингдек, Одам алайҳиссалом набийларнинг ҳам биринчиси ҳисобланади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг ҳикмати ила ер юзида инсонни яратиб, Ўзига ўринбосар қилишни ирода этди. Шу билан бирга, ана шу Ўзи яратган ўринбосарига ер юзидаги барча нарсалар ва имкониятларни беминнат хизмат қилдириб қўйишни ҳам ирода этди. Аллоҳнинг алоҳида лутфи ила ва барча имтиёзларга эга қилиб яратилган ана шу жонзот Одам деб аталди.
Бас, унинг суннатлари икки қўлини ва фаржини ювмоғи ҳамда нажосатни кетказмоғи. Сўнг тоҳарат қилади. Аммо икки оёғини ювмайди. Кейин баданига уч марта сув қуяди. Сўнгра оёғини сув тўпланган жойдан бошқа ерда ювади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон жунубликдан ғусл қилсалар, аввал икки қўлларини ювишдан бошлар эдилар. Сўнгра ўнг қўллари билан чап қўлларига сув қуйиб, фаржларини ювар эдилар. Кейин эса, намозга қиладиган тоҳаратларини бажарар эдилар. Сўнгра сувни олиб, панжаларини сочлари остига киритар эдилар. Токи, сув яхши етганига ишонганларидан кейин, бошлари устидан уч ҳовуч сув қуяр эдилар. Кейин қолган жасадларига сув қуяр ва охири оёқларини ювар эдилар». Бешовлари ривоят қилишган.
Қодёния фирқаси залолатга кетган фирқалардан ҳисобланади. Кўпчилик уларни билмаганлари боисидан мусулмон, деб ўйлайди. Аслида, ундай эмас. Хўш қодёнийлик нима ўзи? Қодёнийлик 1900 м. санада баъзи мустамлакачи давлатлар режаси ила Ҳиндистон ярим оролида юзага келган бир ҳаракатдир. Бу ҳаракатни юзага чиқаришдан асосий мақсад, Исломдаги фарзлардан бири бўлмиш жиҳодни йўққа чиқариш бўлган.
«Адл» сўзи «адолат», «тўғри бўлиш», «ҳақ ила ҳукм қилиш» каби бир-бирига яқин маъноларни англатади. Биз ўзимизга яқин бўлган «адолат» сўзини ишлатамиз.
297-367 ҳижрий, 909- 1171 милодий.
39. Ўзларига қарши уруш очганларга уларга зулм қилингани учун (урушга) изн берилди. Албатта, Аллоҳ уларга нусрат беришга қодирдир.
16-ҳижрий санада Шом жабҳасида ҳам катта ўзгаришлар юз берди. Мусулмон фотиҳлар Димашқ ва унинг атрофидаги шаҳар-қишлоқларни фатҳ қилиб бўлганларидан сўнг Ҳимс томон юрдилар.
8. Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирларга берарлар.
10. Сизларга нима бўлдики, Аллоҳнинг йўлида эҳсон қилмайсизлар? Ҳолбуки, осмонлару ернинг мероси Аллоҳникидир. Сизлардан ҳеч ким фатҳдан илгари эҳсон қилганларга ва урушда қатнашганларга баробар бўла олмас. Уларнинг даражалари фатҳдан сўнг эҳсон қилганлардан ва урушда қатнашганлардан кўра улуғдир. Аллоҳ барчага яхшиликни ваъда қилган. Ва Аллоҳ нима қилаётганларингиздан хабардордир.
32. Шунинг учун ҳам Бани Исроилга: «Ким бир жонни ноҳақдан ёки ер юзида фасод қилмаса ҳам ўлдирса, худди ҳамма одамларни ўлдирган бўлади. Ким уни тирилтирса, худди ҳамма одамларни тирилтиргандек бўлади», деб ёздик. Батаҳқиқ, уларга Пайғамбарларимиз баёнотлар олиб келдилар. Сўнгра, бундан кейин ҳам, улардан кўплари ер юзида исроф қилгувчилардан бўлдилар.
Бани Исроил Фиръавннинг зулм ва истибдоди остида узоқ вақт яшади. Аллоҳ таоло уларни қутқариш учун Мусо алайҳиссаломни юборди. Уларга ўзининг турли неъматларини ато этди. Охири бориб, Муқаддас ерга киришларини ирода қилди. Шунда Мусо алайҳиссалом уларни бу илоҳий амр¬ни амалга оширишга ундаш мақсадида Моида сурасидаги ушбу гапни айтдилар:
Баҳз ибн Ҳакимдан, отасидан, бобосидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Одамлар билиб қолишлари учун фожирни зикр қилишдан тортинасизларми?! Уни ўзидаги нарса ила зикр қилинглар, токи одамлар ундан ҳазир бўлсинлар». (Табароний, Байҳақий, Ҳоким, Хатиб, Ибн Абу Дунё ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган)