Абу Муслим
Исроил ва ХАМАС ўртасидаги сулҳ учинчи кун амал қиляпти, воситачилар камида 248 нафар фаластинлик, шу жумладан, 66 та бола ҳалок бўлган Исроил бомбардимони кўп йиллар давомида жанговар ҳаракатлар энг ёмон авж олганидан сўнг тинчлик муддатини узайтириш учун томонлар билан музокаралар олиб бормоқда.
Эрон парламенти спикерининг маълум қилишича, Теҳрон ва БМТ ядро агентлиги ўртасидаги уч ойлик кузатув битими муддати тугаган ва энди Эроннинг айрим ядровий иншоатлари ичидаги кузатувлар тўхтатилади.
Гебрейесус шунингдек, ишлаб чиқарувчиларни индивидуал ҳимоя воситалари етказиб беришни оширишга чақирди.
Хитой шимоли-ғарбий провинцияси Гансудаги 100 километрлик ультрамарафон вақтида 21 нафар спортчи ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Sina.
2021 йил 21 май куни 18:04:13 UTC (21:04 мск, маҳаллий вақт билан 02:04) Хитойнинг Цинхай провинциясида 7,3 балл куч билан зилзила содир бўлди. Зилзила маркази 10 километр чуқрликда бўлди.
Фаластинда рўй берган оммавий тартибсизликлар давомида яҳудийлар ҳукумати маҳаллий аҳолининг норозилик ҳаракатлари авж олган Исроил босиб олган ерлардаги учта араб шаҳрида назоратни қўлдан чикарди.
Бир неча кун давомида ХАМАС ва «Ислом жиҳоди» жангчи гуруҳлари Исроил марказини ўққа тутди. Ҳаракат вакилларининг айтишича, ракеталар ишлаб чиқариш Ғазо сектори ҳудудида жойлашган. Боз устига, яқинда фаластинликлар мамлакат шимолига зарба бериши мумкин бўлган янги ракета билан қўрқитувчи роликни эълон қилди. ХАМАС қўлида яна қандай қуроллар бор?
Туркия ХАМАС билан қарама-қаршиликда Тел-Авивга кўрсатилган босим етарли даражада бўлмаган, деб ҳисоблайди. Шу сабабли муаллифнинг фикрича, Анқара Исроилга жиддий зарба бериш учун ўзининг асосий «кўзири»ни чиқариши керак. Лекин унда АҚШ билан шундоқ ҳам таранг бўлиб турган муносабатларни қурбон қилишга тўғри келади... Ўқувчилар эса ўйлаб ўтирмасдан ҳаракат ҳаракат қилишга даъват этмоқда.
Москва Яқин Шарқда кескинлик авж олган шароитларда Фаластин халқига тўлиқ ёрдам кўрсатишда давом этади, деб хабар берди Россия ташқи ишлар вазирлиги "РИА Новости"га.
Афғонистоннинг Вардак вилояти Жалрез туманидаги губернатор қароргоҳи ва полиция штаби сўнгги уч кун давом этган шиддатли ҳужумлардан сўнг «Толибон» қўлига ўтди. Бу ҳақида бугун, 21 май куни, вилоят органларига таянган ҳолда Ariana News хабар берди.
Шундай қилиб, сулҳ кучга кирган кўринади. 20 май оқшомида Миср воситачилигида Исроил ва Хамас ҳаракати 10 майда бошланган Ғазо секторидаги ҳарбий можарони тўхтатишга келишиб олди. 21 май куни эрталаб соат иккида бошланган сулҳ худди шу кун пешингача сақланиб қолади.
Қирғизистон муфтийси сайлови 29 май куни бўлиб ўтади, бу лавозимга 6 киши номзодлик қиляпти