close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
07.03.2024 15:50

Ат-такфир вал-ҳижра

Мақола жойлаштирилган бўлим: Фирқа, оқим, тариқатлар

Ат-такфир вал-ҳижра(Ат-такфир вал-ҳижра - [араб. - куфрда айблаш ва ҳижрат].): 1971 йилда Шукрий Мустафо (1942-1978) томонидан Мисрда ташкил топган бу оқимнинг асосий ғояси бутун бир жамоаларни, ҳатто давлатларни имонсизликда (исломдан қайтишда) қоралашдан иборат бўлиб, шу асосда бу давлатларга зулм, куч ишлатиш маъқулланган. Шукрий Мустафо ва унинг сафдошлари Миср жамияти ислом қарашларига тўғри келмаслиги ва бундай давлатдан кетиш керак деган хулосага келганлар. Бу хулосадан кейин 1973 йилда «такфирчилар» Мисрнинг кам аҳолили тоғолди ҳудудига кўчиб кетганлар.

28.02.2024 23:10

Таассуфлар бўлсинки, ҳозирда айрим илмсиз ёшлар энг нозик ва ҳассос масалаларни кўтариб, мусулмонлар бирлигига раҳна солиш билан шуғулланмоқдалар. Динда ғулувга кетиб, ғайридинлар ҳақидаги оят ва ҳадисларни нотўғри талқин қилган ҳолда уларни мусулмонларни кофирга чиқаришга қурол қилмоқдалар. Бу жуда ҳам хатарли ва қалтис йўлдир. Бу йўлда кўпчилик тойилиб, адашиб кетган. Шундай паллада ёшларни хатарлардан огоҳ этиш ҳар бир зиёли, маърифатпарвар инсоннинг бирламчи вазифалари сирасига киради.

05.11.2022 09:11

Замонамизда мусулмонларни кофир қилиш билан овора бўлганлар турли тоифаларнинг кофирлиги ҳақида фатво чиқарадилар. Уларнинг тутган йўлига назар солинадиган бўлса, қуйидаги рўйхат аён бўлади:

11.10.2022 17:28

Мусулмонни кофир дейиш ҳукми

Мақола жойлаштирилган бўлим: Муносабат

Бу масала жуда ҳам нозик ва хатарлидир. Айниқса, ҳозир ақоид илми билимдонлари кам, уни излаганлар ундан ҳам кам, бўлган-бўлмаган нарса учун кўпчиликни кофир ёки мушрикка чиқариб юборадиганлар кўпайган бир пайтда. Албатта, ҳар бир ижтимоий муаммонинг ўз сабаблари ва омиллари бўлгани каби, одамларни осонликча кофирга ёки мушрикка чиқариб юборадиганлар кўпайишининг ҳам ўзига яраша сабаб ва омиллари бор.

19.09.2022 22:45

Такфирда чуқур кетиш

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

Аллоҳ таолога ҳамд ва Унинг расули саййидимиз Муҳаммад мустафога саловоту саломларимиз бўлсин!

25.08.2021 15:28

Кофирлик ҳақида фатво бериш

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

Динда ғулувга кетиш оқибатида асримизнинг долзарб масаласига айланган муаммолардан бири мусулмонларни «кофир» деб фатво чиқаришнинг кўпайганидир. Бу масала кейин чиққан масалалардандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вақтларида бирор кишини кофир деб ҳукм чиқарилганини ҳеч ким билмайди. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари мусулмонларни бу ишдан қаттиқ қайтарар эдилар. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

27.11.2020 18:01

Албатта, такфир масаласи ақида бобидаги энг муҳим ва хатарли масалалардан бири бўлиб, одамлар бу борада нуқсонга йўл қўядилар ёки чегарадан ошириб юборадилар. Яъни, кофирга чиқаришга муносиб бўлмаганмусулмонларни ҳатто умуман куфрга олиб бормайдиган ишларни деб кофирга чиқаришда ошириб юборадилар ёки устидан кофир деб ҳукм чиқаришга муносиб бўлган кишиларнинг кофирликларини инкор қилиш билан нуқсонга йўл қўядилар.

18.05.2020 04:13

Собиқ Калаврит ва Эгиалий митрополити Амвросийнинг баёнот беришича, Греция бош вазири Кириакос Мицотакис, таълим ва дин ишлари бўйича вазир Ники Керамеос ва фуқаро муҳофазаси вазири ўринбосари Никос Хардалиасга черков томонидан такфир эълон қилинди.

20.10.2018 19:30

Экстремизмнинг башараси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Муносабат

Динни ниқоб қилиб ва Аллоҳ таолонинг номи билан одамларни ўлдираётганларни қандай тушуниш мумкин? Уларни ақлдан озган ёки уларнинг болалиги қийинчиликда ўтган ёки бўлмаса мусулмонларни ёмонотлиқ қилиш учун уларга катта пул тўланган ёки мусулмонлар яшайдиган ҳудудларни босқинчилар ишғол қилиши ёки мусулмонларни атайин обрўсизлантириш учун қилинмоқда деб қўйиш энг осон жавоб бўлар эди.

20.10.2018 19:24

Ғулув ва такфирдан огоҳлантириш

Мақола жойлаштирилган бўлим: Муносабат

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз умматини ғулувга тушиб қолишдан огоҳлантирган бир ажойиб воқеа бор. Жундуб Бажалий ушбу масжидда бизга Ҳузайфа розияллоҳу анҳунинг хадис айтиб берганини айтган эди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мен сизлардан қўрқадиган нарсам, бир киши Қуръон ўқийди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase