close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

COVID ҳақидаги сўзлари учун черков юнон вазирларига такфир эълон қилинди

Собиқ Калаврит ва Эгиалий митрополити Амвросийнинг баёнот беришича, Греция бош вазири Кириакос Мицотакис, таълим ва дин ишлари бўйича вазир Ники Керамеос ва фуқаро муҳофазаси вазири ўринбосари Никос Хардалиасга черков томонидан такфир эълон қилинди.

РИА Новости маълумотларига кўра, аввалроқ Амвросий Кермеосни коронавирус сўлак билан, демак «причастие» пайти ҳам юқиши ҳақида «куфроний сўзлари» учун такфир эълон қилишга ваъда берганди.
Якшанба куни черковдаги энг катта ибодат (литургия) давомида у Керамеос, Мицотакис ва Хардалиасга такфир эълон килингани ҳақида эълон қилди.
Коронавирус пандемияси бошлангандан сўнг, Амвросий Мицотакис черковларни ёпмаслиги ва Масиҳнинг таъқибчиси бўлмаслиги кераклигини айтди. Унинг сўзларига кўра, бағишланиш коронавирус учун даволанишдир.
Маълумотга изоҳ бериб, Юнон Православ Черкови Синодининг таъкидлашича, фақат епископлар кенгаши такфир эълон қилиш ваколатига эга.
"Юнон православ черковининг аъзосига такфир эълон қилиш ҳақидаги ҳар қандай қарор, унинг иерархияси Муқаддас Синодаси томонидан қабул қилинмаган бўлса, мавжуд эмас ва қонуний кучга эга эмас ҳисобланади", - дейилади РИА Новости эълон қилгандаги Синоднинг баёнотида.
Ўтган йилнинг август ойида Амвросий митрополит лавозимидан истеъфога чиқди. Ундан олдин у гомофобия, ирқчилик, "Олтин тонг" ўнг қанот партиясини қўллаб-қувватлашда айбланган эди.
Бундан ташқари, суд уни шахсий блогида гомосексуалларга қарши изоҳларни жойлаштирганидан кейин жамоатчиликда зўравонликни қўзғашда ва черков постларидан ноқонуний фойдаланишда айбдор деб топди. У бир неча бор муҳожирларга қарши чиққан.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase