Иймон зиёда ва ноқис бўлади ҳамда унга васваса зарар етказмайди
Муаллиф иймон бобидаги энг муҳим бир масала ҳақида алоҳида фасл очди. Бу масала, иймоннинг зиёда ва кам бўлиши ҳақидаги масала бўлиб, уламоларимиз ўртасида кўпгина тортишувларга сабаб бўлган масаладир. Лекин аҳли сунна ва жамоа уламоларининг тортишувлари моҳиятда эмас, сувратдадир. Баъзилари тўғридан-тўғри иймон зиёда ва кам бўлади десалар, баъзилари иймоннинг асли бир, аммо унга тааллуқли ишлар, амаллар зиёда ёки кам бўлади, дейдилар.
Садоқат ва унинг кўринишлари
Ҳар бир жамиятнинг мустаҳкамлиги ва унинг аъзолари орасида ўзаро ишонч ҳукм суриши учун Садоқат зарурдир. Шунинг учун ҳам, садоқат жамият тузилишидаги асосий қадриятлардан бўлиб, халқларнинг тараққиёти, рамзи ҳамдир.
Ислом аниқлик дини, гумон дини эмас
Илм доимо мавҳум нарсани аниқ деб айтишдан қайтаради. Гумонни рост дейиш тўғри эмас. Бир масала тўғри ёки нотўғри эканлигини билиш учун унинг ҳужжати кучига қаралади, агар ҳужжати кучли бўлса, масала ҳақиқат, ҳужжат кучли бўлмаса, масала гумон. Мана шу илмий фарқлаш Қуръон таълимотларига ҳам тўғри келади. Қуръон гумон ва хаёлий нарсалардан эҳтиёт бўлишга чақиради. Чунки, улар одамларни адаштириб, эътиқодини бузади. Қуръони Каримда шундай дейилган:
Илм-фан ҳам Худонинг мавжудлигига иймон келтира бошлаяпти ("The Wall Street Journal", АҚШ)
Бошқа сайёраларда ҳаёт мавжудлиги ҳақида борган сари кўпроқ ишонч ҳосил қила бошлаяпмиз. Нима бу – оқилона ғоями?
Илм иймонга даъват этади
Баъзи бир чаласавод кишилар «Илмли одам динсиз бўлади, кишининг илми қанча кўпайса, унинг динсизлиги ҳам шунча ортади», деб ўйлайдилар. Ҳақиқатда эса, ҳеч бир замонда илм ўз эгасини худосизликка олиб бормаган. Ҳақиқий олим тўғри илмий ишлар олиб боргани сайин ўзи чексиз бир оламда яшаётганини билади.
Йигирма иккинчи суҳбат: Иймон, амал, даъват, сабр
“Эй ўғилчам, шубҳа йўқки, агар амалинг хантал уруғи вазничалик бўлиб, у хоҳ бир харсанг тош ичида бўлсин ёки осмонларда ёки ерда бўлсин, шубҳасиз, Аллоҳ уни олиб келтиради. Албатта Аллоҳ Латийфдир, Хабийрдир. Эй ўғилчам, намозни барпо қил, яхшиликка буюр, ёмонликдан қайтар ва сенга етган озорларга сабр қил. Албатта бу қаттиқ бел боғлаш керак бўлган буюк ишлардандир”. (Луқмон сураси, 16, 17-оятлар).
Ўн иккинчи суҳбат: Иймон келтирдик, бўлдими?..
“Алиф, лом, мим. Одамлар “Биз иймон келтирдик, деб айтамизу кейин синовларга дуч этилмасдан ўз ҳолимизга қўйиб қўйиламиз”, – деб ҳисоб қилдиларми?! Биз улардан аввалгиларни ҳам албатта имтиҳон қилганмиз, бас, мана шундай қилиб, Аллоҳ ростгўйлар ва ёлғончиларни ажратиб олади. Ёки гуноҳ ишларни қилаётганлар биздан ўзиб кетамиз деб ўйлайдиларми?! Қилаётган хулосалари қандай ҳам ёмон-а!” (Анкабут сураси, 1, 2, 3, 4-оятлар).
Аллоҳга иймон келтириш
Инсон учун энг биринчи вазифа ва бурч Аллоҳга иймон келтиришдир. Исломдаги бош масала ҳам шундан иборат. Бусиз ҳеч нарса бўлмайди. "Лаа илаҳа иллоллоҳ"нинг маъносини тушуниб айтиш ва уни дил билан тасдиқлаш асосий омил ҳисобланади. Аллоҳга иймон йўқ экан, бас, иймон келтириш лозим бўлган бошқа нарсаларга ҳам иймон бўлмайди.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг сўзларига таслим бўлмаслик тавҳиддаги нуқсондир
Ҳеч шак-шубҳа йўқки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга таслим бўлмаган одамнинг тавҳиди нуқсонга учрайди. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган нарсадан қанчалик чиқса, тавҳиди шунча миқдорда нуқсонга учрайди. Чунки, у одам Аллоҳдан бошқани ўзига илоҳ қилиб олган бўлади.
Саратон касаллигига қарши энг зўр восита - Иймон саломатлиги!
Шифокорлар, психологлар ҳамда жамиятшунослар ҳам ҳозирги кунда дунёда ўлимнинг энг олди сабабларидан бўлиб турган саратон касаллигига қарши курашиш мақсадида турли хил тадқиқот ишларини айнан мана шу ҳаёт кушандаси устида олиб бормоқдалар.