Савдо-сотиқ ишларида вакил қилиш
Бирор нарсани сотишга ёки харид қилишга вакил бўлган одамнинг ўша молни ўз фойдасига (яъни, вакилнинг фойдасига) гувоҳлик беришлари ман қилинган қариндошларига сотиш ёки улардан харид қилиши мумкин эмас. Бу ҳукм вакил қилувчида шубҳа уйғотмаслик учун жорий қилинган.
Зикр-тасбеҳларда, қироатда хилма-хилликни таъминлаш
Ибодатлар хусусида фикр юритсак, турли-туманликни кўрамиз: қалб (юрак) ибодати, тил ибодати, амалий ибодат, молиявий ибодат. Масалан, имон қалб ибодати, намоз қалб, тил, бадан ибодати, закот молиявий ибодат, рўза вужуд ибодати, ҳаж эса молиявий, амалий ибодатдир. Намознинг ўзи ҳам бир хилликдан иборат эмас, балки қиём, рукуъ, сажда, жалса каби амаллардан ташкил топган.
Мусақот ҳақида
“Мусоқот” деганда дарахтларни парвариш қилувчи кишига, улардан олинадиган меванинг бир қисмини бериш эвазига топшириш тушунилади.
Ижарани бекор қилиш ҳақидаги бўлим
Ижарага олинган нарсадан фойдаланишга халал берадиган айб сабабли ижара келишуви бекор қилиниши мумкин (ижарага олинган ер ёки тегирмонга сув келмай қолиши каби). Бироқ ижарага олувчи айбли нарсадан фойдаланишда давом этса ёки айб бартараф этилса, ижара келишувини бузиб бўлмайди.
Ғасб ҳақида
“Ғасб” сўзи луғатда бир нарсани куч ишлатиб, зулм билан тортиб олишга айтилади. Шаръий истилоҳда шариатда мол ҳисобланадиган нарсани эгасининг рухсатисиз қўлидан очиқ-ойдин ҳолатда, тасарруф имконини бермайдиган қилиб, муҳтарам(мусулмонларни, мусулмон юртдаги зиммийларни ва сулҳ қилинган бошқа юртдаги ғайридинларнинг моллари “муҳтарам” мол ҳисобланади.) ва мутақоввам молни зулм билан тортиб олишни тушунилади.
Тавлия ва Муробаҳа ҳақида
Молнинг устига фойда қўймай, сотувчига тушган нархига деб сотиш «тавлия» дейилади. Сотувчига тушган нархи устига маълум фойда қўйганини айтиб сотиш эса «Муробаҳа» дейилади.
“Ҳажр” луғатда ман қилиш маъносида ишлатилади. Истилоҳда маълум сабабларга кўра шахсларнинг гапи шаръий кучга эга бўлмаслиги тушунилади.
Музораба китоби
“Музораба” деганда бир кишидан маблағ, иккин-чисидан хизмат бўлишини шарт қилиб, топиладиган фойдага шерик бўлиш учун тузилган келишув тушунилади. Мол эгасини “Роббил мол”, ишчини эса “музориб” дейилади.
Вақф китоби
Вақф - луғатда “тутиб туриш”, “тўхтатиш” маъноларида келади. Истилоҳда эса, мулкдорнинг бирор нарсани ўз мулкида қолдириб, ундан олинадиган фойдани орият каби садақа қилишидир. Бу Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг қавлидир. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммаднинг наздларида мулкдорнинг вақф қилинган нарсаси Аллоҳ таолонинг мулки бўлади.
Салам савдоси ҳақида
Салам савдосида мол насия, унинг пули эса нақд бўлади. Яъни, савдо сотувчининг қўлида бўлмаган мол устида амалга оширилади. Салам савдосидан бошқа савдода молни насия қилиш мумкин эмас. Салам савдоси туфайли сотувчининг маблағга бўлган эҳтиёжи қопланса, харидорнинг ўзига керак молни арзонроқ ва керакли вақтда олиш имкони яралади.