close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
27.10.2023 20:12

Қалбимиздасан Қуддус!

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих

Қуддус (Иерусалим) бугун уч дин мансублари учун катта аҳамиятга эга. 3000 йил аввал Довуд алайҳиссалом қурган Қуддус бугун Шарқий Қуддус ёки Эски шаҳар сифатида маълум. 1 км2 лик Эски Қуддус тош бинолари, жинкўчалари билан ўрта аср шаҳри манзарасини ёдга солади. Шаҳар мусулмон, христиан, арман ва яҳудий маҳаллалари бўлиб, тўрт қисмга бўлинган. Лекин улар орасида бир-бирига ўтиш бемалол. Илк учтаси ҳозир дўкон ва ибодатхоналардан иборат мавзега айланган. Дўконларнинг уст қаватларида кичик, кўҳна уйлар бор.

16.04.2023 23:38

Рамазоннинг охирги жума куни Қуддусда 2000 дан ортиқ полициячи тартибни сақлайди. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, Қуддус назорат-ўтказиш пунктлари, Қуддуснинг араб кварталлари ва Эски шаҳарда полициянинг мавжудлиги ва фаоллиги кучайтирилади. Эски шаҳардаги бир қанча йўллар ҳаракатланиш учун ёпилади. Охирги ҳафталарда Фаластин-Исроил можаросининг кескин кескинлашуви кузатилмоқда.

15.09.2021 05:44

Исроил полицияси ҳамроҳлигида 105 мутаассиб яҳудий кўчкиндилардан иборат гуруҳ якшанба куни босиб олинган Шарқий Қуддусдаги ал-Ақса масжиди ҳудудига бостириб кирди.

17.05.2021 10:02

Байтул Мақдис ибодатхонаси ҳақида насронилар таълимотида айтилишича, милодий 70-йилда Рим аскарлари томонидан тўлиқ вайрон қилинганидан кейин маъбаднинг тарихи Масиҳнинг сўзларига кўра тўлиқ якунланди: "Сизларга чинини айтайин: бу ерда бирор ғишт бутун қолмайди, ҳаммаси вайрон бўлади”, – деди" (Матто, 24;2).

13.05.2021 16:06

Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидида 100 мингдан зиёд мусулмон Ҳайит намозини ўқиди. Қуддусдаги Исломий Вақф идораси хабарига кўра, мусулмонлар байрам намозини ўқиш учун масжидга ташриф буюрган.

12.05.2021 17:41

Ўзбекистон Республикаси Шарқий Қуддусдаги вазиятнинг кескин тус олиши сабабли чуқур хавотирда эканини билдиради. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

12.05.2021 01:48

Сешанба куни эрталаб Исроил армияси қамал қилинган Ғазо секторини бомбардимон қилишни яна бошлади.

11.05.2021 18:32

Душанба куни эрталаб Исроил босқинчи кучлари ал-Ақсо масжиди комплексига бостириб кириб, фаластинлик диндорларни резина қопламали ўқлар, кўз ёши оқизувчи газ ва овоз бомбалари билан ўққа тутиб, юзлаб одамларни яралади.

11.05.2021 04:23

Шарқий Қуддусда маҳаллий фаластинликларнинг исроил босқинчилари билан тўқнашувлари бўляпти -  мусулмонлар учун муқаддас бўлган ал-Ақсо масжиди ҳудудида масжидни ҳимоя қилиш ҳаракатлари бошланди. Бу шунингдек, яхудийлар учун ҳам Маъбад тоғи номи остида маълум бўлган муқаддас жойдир.

11.05.2021 04:16

Қуддуси шариф

Мақола жойлаштирилган бўлим: Муносабат

Ислом ақидасида Қуддуси шарифнинг диний томондан эътиборли мақоми бордир. Бу фикрга мусулмонларнинг барча тоифалари, мазҳаблари ва қарашлари ҳамфикр бўлганлар. Демак у бутун бир умматнинг ижмоъсидир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase