Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга Забур номли муқаддас китоб нозил қилган. Аллоҳ таолонинг сўзи: «Довудга Забурни ато этдик». (Нисо, 163)
«Забур» сўзи луғатда бир неча маънони ифодалайди:
1. Ёзув.
2. Ақл.
3. Мустаҳкам.
4. Манъ этмоқ.
5. Касрали «зибр» ёзилганда-китоб, икки замма билан «зубур» ёзилганда эса китоблар.
6. Темир парчалари.
7. Лавҳул-маҳфуз (тақдир лавҳи).
Ҳозирги Забур асосан диний-шеърият усулида ёзилган бўлиб, мазмунан дуолар, Аллоҳни улуғловчи санолар, мадҳиялар ҳамда Аллоҳнинг савоб ва иқоблари васфини ўз ичига олган. Ҳолбуки, аслий Забурда ҳам амр-наҳийлар, ҳалол-ҳаром тўғрисидаги аҳкомлар ва ибодатларга даъватлар бўлганлиги шубҳасиздир. Бу ҳақда Қуръони каримнинг «Сод» сурасида Аллоҳ таоло шундай хабар қилади:
«Эй, Довуд! Дарҳақиқат, Биз сени ерда халифа қилдик. (Эй, Довуд, сен) одамлар орасида ҳақ (Забур) билан ҳукм қилгин! Бас, сен (нафсу) ҳавога эргашиб кетмагин! Акс ҳолда, у сени Аллоҳнинг йўлидан оздирур. Албатта, Аллоҳ йўлидан озадиган кимсалар учун ҳисоб кунини унутиб қўйганлари сабабли қаттиқ азоб бордир». (Сод, 26)
Аллоҳ таоло Қуръони каримда Забур китобидан ҳам баъзи жумла-ларни иқтибос қилиб оят келтирган. Мисол учун «Анбиё» сурасида шундай оят бор:
«Биз Зикрдан сўнг Забурда: «Албатта, (жаннатдек) ерга фақат Менинг солиҳ бандаларим ворис бўлурлар», деб ёзиб кўйгандирмиз!».
Довуд алайҳиссалом вафотларидан кейин Забурга ҳам ўзгартиришлар киритилгани, аҳком оятлари олиб ташлангани, фақат дуо-ларнинг ўзинигина қўйиб, унга яна инсонлар қўли билан ўзгартиришлар, бемаъно саҳифалар қўшилгани маълум.
Инжилнинг ўзбекча таржимасига ёзилган сўзбоши, Забурга кириш қисмида «ҳозирги Забурнинг 73 та саноси Довуд алайҳиссалом қаламига мансуб, қолган саноларни Довуд ўғли Сулаймон, Мусо пайғамбар, Асаф, Кўраҳ ўғиллари номли мухлислар яратганлар»,((Ибн Касир. Қисасул-анбиё. Коҳира: Дорул манор, 358 -б).) дея изоҳ берилади.
Кўриниб турибдики, илоҳий китобни истаган киши яратиб кетаверадиган оддий ижод намунаси сифатида талқин қилинмоқда ва номлари мазкур бўлган шахсларнинг Забурга тажовуз қилганларини эътироф этилмоқда! Ҳаттоки Мусо пайғамбарнинг Довуд алайҳиссаломдан олдин ўтганлари ва ул зотга Таврот нозил бўлганлигини ҳам унутиб, чалкаштириб юборилган.
«Унинг ҳукмронлигини ҳам мустаҳкам қилдик ва унга ҳикмат ҳамда қатъий хитоб (ҳаққоний ҳукм чиқаришни) ато этдик». (Сод, 20)
Ибн Жарир ва Ибн Абу Ҳотим ривоятларида Ибн Аббос розийаллоҳу анҳу айтадилар: «Икки одам бир ҳўкизни талашиб, Довуд алайҳиссаломнинг ҳузурларига ҳукм учун келдилар ва бири иккинчиси устидан даъво қилиб, унинг ҳўкизини тортиб олганлигидан шикоят қилди. Айбланувчи эса инкор этди. Довуд алайҳиссалом уларнинг ишини кечгача тўхтатиб қўйдилар. Кечқурун Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга ваҳий юбориб, даъвогарни ўлдиришга буюрди. Эрталаб тонг отганда Довуд алайҳиссалом даъвогарни чақириб, унга: «Аллоҳ таоло сени ўлдиришимни буюрди, буни албатта бажараман. Аммо даъвойингростмиди ёки туҳматмиди, ҳақиқатни айт!» дедилар. Даъвогар айтди: «Бу масалада менинг даъвойим ҳақ, мен рост айтяпман. Аммо бундан аввал мен унинг отасини ўлдириб қўйган эдим, гуноҳим шу», деди. Довуд алайҳиссалом даъвогарни ўлимга ҳукм қилдилар. Бу иш Бани Исроил орасида шов-шувга сабаб бўлди ва улар Довуд алайҳиссаломнинг адолатли ҳукмларидан, сиёсатларидан қўрқиб, ўзларини қаттиқ итоатда тута бошладилар.
Ваҳб ибн Мунаббаҳайтади: «Бани Исроил қавми орасида ёмонлик ва ёлғон гувоҳлик кучайиб кетди. Аллоҳ таоло адолатли ҳукм чиқариш учун, Довуд алайҳиссаломга осмондан бир тилла занжир туширди. Бу занжир осмондан Байтул-Мақдис ёнидаги қоя тошга тушган эди. Икки одам даъволашиб қолса, икковини занжир остига олиб келинар эди. Ростгўй одам қўлини узатиб, занжирни ушлар, ёлғончининг қўли эса занжирга етмай қоларди.
Бир одам ўзининг дўстига марваридларини омонат қўйди. Омонат олувчи эса, хиёнат қилиб, марваридни эгасига қайтаришдан бош тортди ва бир ичи ковак ҳасса олиб, унинг ковагига марваридни солиб қўйди ва у билан оддий ҳассадек таяниб юрди. Икковларини занжир олдига келтиришди. Марварид эгаси қўлини занжирга узатган эди, уни осонгина ушлаб олди. Навбат омонат олувчига келганда, у қўлидаги ҳассани марварид эгасига бериб: «Ҳассамни ушлаб тур!» деди. Кейин Аллоҳга ёлвориб: «Эй Аллоҳ, билиб турибсанки, мен марваридни эгасига қайтариб бердим», деди ва бориб қўлини узатган эди, унинг қўли ҳам занжирга осонгина етди. Айбдор ва даъвогарни ажратиш Бани Исроилга қийин бўлгандан кейин, занжир осмонга тезда кўтарилиб кетди.
Ушбу ривоят кўплаб муфассирлар тарафидан ва Исҳоқ ибн Бишр, Ваҳб ибн Мунаббаҳдан келтирилган.((Ибн Касир. Қисасул-анбиё. Коҳира: Дорул манор, 360 -б).)
Аллоҳтаоло Қуръони карим оятларида Довуд алайҳиссалом билан боғлиқ бир воқеъани баён этади:
«(Эй, Муҳаммад) Сизга даъвогар (икки жамоат) хабари келдими? Ўшанда улар (Довуд ибодат қилаётган) меҳробга чиқишди. Довуд ҳузурига киришганда, у улардан қўрқиб кетди. Улар дедилар: «Қўрқмагин, (Бизлар) биримиз биримизга зулм қилган икки даъвогардирмиз. Бас, сен бизларнинг ўртамизда ҳаққоний ҳукм қилгин ва (бизлардан бирортамизга) жабр қилмагин ҳамда бизларни тўғри йўлга бошлагин». (Уларнинг бири деди): «Дарвоқеъ мана бу менинг биродарим, унинг тўқсон тўққиз совлиқ қўйи бор, менинг эса биргина совлиғим бордир. Бас, у: «Ўшани ҳам менга топширгин», деди ва мени баҳсда енгиб қўйди». (Довуд иккинчи даъвогарни тингламасданоқ) деди: «Дарҳақиқат, у сенинг совлиғингни ўз совлиқларига (қўшиб олишни) сўраб сенга зулм қилибди. Дарвоқе, кўп ошна-оғайнилар бир-бирларига зулм қилурлар. Фақат имон келтирган ва яхши амалларни қилган кишиларгина (зулм қилмаслар), Улар эса жуда оздирлар». Довуд уни имтиҳон қилганимизни билдида, Парвардигоридан (шошиб ҳукм чиқаргани учун) мағфират қилишни сўради ва (саждага) эгилган ҳолида йиқилиб, тавба қилди. Бас, Биз уни ўша (хатоси)ни кечирдик. Албатта, унинг учун Бизнинг ҳузуримизда қурбат (яқинлик) ва гўзал оқибат (жаннат) бордир». (Сод, 21-25)
Баъзи олимлар, Довуд алайҳиссаломни қилган гуноҳлари эвазига Аллоҳ таоло хушовозларини то Қиёматгача олиб қўйган, дейдилар.
Ибн Абу Ҳотим ривоят қиладики, Молик ибн Динор айтади: «Қиёмат куни Довуд алайҳиссалом Арш остида ўринларидан турганларида, Аллоҳтаоло айтади: «Эй Довуд, ёруғ дунёда мени улуғлаган хушовозинг билан бугун ҳам улуғлагин!». Довуд алайҳиссалом: «Эй Аллоҳим, менинг хушовозимни мендан олиб қўйгансан-ку!» Аллоҳ дейди: «Бугун сенга хушовозинг қайтариб берилади». Довуд алай-ҳиссалом хушовоз билан шундай қироат қиладиларки, аҳли жаннат-лар эшитиб роҳатлари зиёда бўлади».
Ал-Ҳофиз Ибн Асокир «Довуд алайҳиссаломнинг таржимаи ҳоли» китобида, Довуд алайҳиссаломдан эшитилган файласуфона гапларни келтирган:
1. Етимга меҳрибон отадек ғамхўр бўл;
2. Билгинки, қандай уруғ эксанг, ўшанинг ҳосилини йиғасан;
3. Эй ёмонлик уруғини сепувчи, сен унинг хашагини ва тиконини терасан;
4. Номуносиб жамоатга маъруза қилган киши, маййит устида қўшиқ айтган хонандага ўхшайди;
5. Бойликдан кейинги фақирлик қандай ёмон, ундан ҳам ёмони ҳидоятдан кейинги залолатдир;
б.Одамлар айбингни гапирсалар ранжийсанми, ўша айбни хилватда ҳам қилмагин;
7. Биродаринг буюрган ишни қилмадингми, уни ўзингга дўст деб билма, чунки ораларингга совуқлик тушиб қолган.
Одам алайҳиссаломнинг яратилиши бобида ривоят қилинган ҳадислар орасида Довуд пайғамбар билан боғлиқ бўлган ҳадис ҳам ривоят қилинган эди. Бу ҳадисни Имом Аҳмад Ибн Аббос розийаллоҳу анҳудан, Имом Термизий Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу, Ибн Хузайма розийаллоҳу анҳу ва Ибн Ҳаббондан ривоят қилган эдилар.
Мазкур ҳадисда айтилишича, Одам алайҳиссалом зурриётларининг руҳлари кўрсатилди. Одам алайҳиссалом уларнинг орасидаги чиройли руҳни кўриб: «Эй Раббим, бу ким?» деб сўрадилар. Аллоҳ таоло: «Бу ўғлинг Довуддир», деди. Одам алайҳиссалом унинг умрини сўрадилар. Аллоҳ таоло: «Олтмиш йил» деб жавоб берди. Одам алайҳиссалом унинг умрини зиёда қилишни Аллоҳдан сўрадилар. Аллоҳ таоло: «Унинг умри фақат сизнинг умрингиз ҳисобига зиёда бўлиши мумкин», деди. Одам алайҳиссаломнинг умрлари минг йил эди. Ундан қирқ йилини олиб, Довудга берилди.
Одам алайҳиссаломнинг вафотлари яқинлашганда, яна қирқ йил умрлари бор эканлигини айтдилар. Уни Довудга берганларини унутдилар. Шундан сўнг, Аллоҳнинг карами билан Одамнинг умрлари минг йил, Довуднинг умрлари эса юз йил комил бўлди.
Ибн Жарир айтади: «Аҳли китоблар, Довуднинг умрини етмиш етти йил, подшоҳлик муддати эса қирқ йил бўлган дейдилар». Бу фикр, албатта, хатодир. Аммо Довуд алайҳиссаломнинг вафотлари ҳақида Имом Ахмаднинг ривоят қилишларича, Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу айтад, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Довуд алайҳиссаломнинг рашклари кучли эди. Бирор ёққа чиқадиган бўлсалар, қайтиб келгунимча бегона одам кирмасин, деб ташқаридан қулфлаб кетардилар. Бир куни эшикни ташқаридан қулфлаб, чиқиб кетдилар. Аёллари ҳовлига чиққан эди, кўзи бегона одамга тушди. Уйдагилардан: «Эшик қулфлоқ бўлса, ана бу одам қаердан кирди? Аллоҳга қасамки, сизлар Довудни шарманда қилмоқчисизлар!» деди. Шу пайт Довуд алайҳиссалом келиб қолдилар. Ҳовлида турган бегона одамни кўриб: «Сен кимсан?», деб сўрадилар. Бегона одам: «Мен подшоҳлардан ҳам қўрқмайдиган, ҳеч ким ва ҳеч нарса йўлимни тўса олмайдиган шахсман», деб жавоб берди. Довуд алайҳиссалом: «Унда сиз Аллоҳнинг амри билан келган ўлим фариштасисиз, хуш келибсиз», дедилар. Азроил алайҳиссалом Довуд алайҳиссаломнинг руҳларини қабз қилдилар. Довуд алайҳиссаломнинг жасадлари ювилиб, кафанлангандан сўнг, осмонда қуёш порлади. Сулаймон алайҳиссалом Довуднинг жасадлари устига соя қилиб туришни қушларга амр этдилар. Кушлар шу даражада кўп йиғилдики, ер қоронғулашиб кетди. Сулаймон алайҳиссалом қушларга: «Ҳанотларингизни бирлаш-тиринглар!», дедилар.((ТарихиТабарий.-Коҳира: 1939.1 ж. 339-340-6).)
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу айтадилар: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қушлар қанотларини қандай бирлаштирганини қўллари билан кўрсатдилар ва давом этдилар: «Соя қилишда бургутнинг қаноти ҳаммадан устун келди».((Имом Аҳмад. Муснад. 2ж. 419-6).)
Исҳоқ ибн Бишр ривоятида, Ҳасан ал-Басрий айтадилар:
«Довуд алайҳиссалом юз ёшларида, чоршанба куни тасодифан вафот этдилар». Абус Сакан ал-Ҳижрий айтади: «Пайғамбарлардан Иброҳим Халилуллоҳ, Довуд алайҳиссалом ва Сулаймон алайҳис-саломлар тасодифан вафот этганлар».
Исҳоқ ибн Бишр ривоятида, Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтади: «Довуд алайҳиссаломнинг жанозаларига йиғилган одамлар ёзнинг иссиқ куни ва ҳарорат жуда баланд бўлишига қарамасдан, қуёшнинг тиғида ўтирдилар. Довуд алайҳиссаломнинг жасадларини ювиб кафанлашда қирқ минг роҳиб қатнашди. Бани Исроил қавмида Мусо алайҳис-салом ва Ҳорун алайҳиссаломдан кейин ҳеч кимга одамлар Довуд алайҳиссаломнинг вафотларига қилгандек мотам қилмаган эдилар. Аммо куннинг тиғи жонларидан ўтиб, Сулаймон алайҳиссаломга шикоят қилдилар. Сулаймон алайҳиссалом ташқарига чиқиб, қушларга амр этдилар. Қушлар одамлар устида соя солиб, шунчалик кўпайишдики, шамол йўлини тўсишиб, одамлар нафас олишга қийналиб кетдилар. Сулаймон алайҳиссалом қушларга: «Қуёш нури томонни тўсиб соя қилинглар, аммо шамол тарафни очиб қўйинглар. Одамлар қуёшнинг нуридан сақланиб, шамолдан баҳра ола бошладилар ва шу куни биринчи марта Аллоҳ таоло Сулаймон алайҳиссалом га қандай фазл ато этганининг гувоҳи бўлдилар».
Ал-Ҳофиз Абу Яъло ривоятида, Абуд Дардо айтадилар:
«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Довуд алайҳиссаломни Аллоҳ таоло асҳоблари орасида қабзи руҳ қилди. Асҳоблари Довуднинг йўлидан бурилмадилар ва унинг динини ўзгартирмадилар. Исо алайҳиссаломнинг асҳоблари, икки юз йил Исонинг суннатларига амал қилиб, ҳидоятда юрдилар».
Аҳли китобларнинг ривоятига қараганда, Довуд алайҳиссалом Бани Исроилга пайғамбарлик ва ҳукмронлик қилган даврларида Куддусни марказ қилдилар, Ҳалаб ва Арманистонни эгалладилар. У кишининг ҳукмронлиги Урмиё воқеъасигача давом этиб келарди. Бу масалада Довуд алайҳиссаломдан хато содир бўлиб, узоқ вақт саждада ётган пайтларида, бу нарсани енгил санаган баъзи ғаламис-иғвогарларнинг қутқуси билан Довуд алайҳиссаломнинг ўғилларидан бири отасига қарши исён кўтарди. Довуд алайҳиссаломнинг тавбалари қабул этилгандан кейин, ўғилларининг исёнини бостирдилар. Муҳорабадан енгилиб қочган ўғилларининг кетидан Довуд алайҳиссалом бир амир бошчилигида лашкар юбориб, тириклайин тутиб келишни буюрдилар. Амир эса буйруққа хилоф равишда пайғамбар ўғлини ўлдирди. Довуд алайҳиссалом ўғлиларининг ўлимидан кўп озорландилар ва беитоат амири лашкарни вазифасидан бўшатдилар.
ТПу воқеъалар асносида Бани Исроилга оммавий вабо тарқалди. Довуд алайҳиссалом қавм билан ҳозирги Байтул-Мақдис масжиди ўрнига чиқдилар ва Аллоҳнинг ҳузурига илтижо қилиб, Бани Исроилдан балони кўтариб, нажот беришини сўрадилар. Аллоҳ таоло пайғамбарининг дуосини ижобат қилди. Мана шу дуо ижобат бўлган жойга Байтул-Мақдис масжиди қурилди. Довуд алайҳиссалом қуришни бошлаган масжид у кишининг вафот этишлари сабабли тўхтаб қолди. Оталарининг васиятларига мувофиқ Байтул-Мақдис қурилишини Сулаймон алайҳиссалом давом эттирдилар.
Раҳматуллоҳ қори Обидовнинг
"Пайғамбарлар тарихи исломият тариҳидир" китобидан