Абу Муслим
Мисрда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган кун муносабати билан кенг кўламли тадбир бўлиб ўтди, хабар беради muftyat.kz. Тадбир доирасида мамлакат президенти Абдулфаттоҳ Сисий Ислом таълимотининг равнақига муносиб ҳисса қўшган бир қатор олимлар ва мутафаккирларни тақдирлади.
28 ноябрь куни Саратов шаҳридаги Ислом комплекси ҳудудида «Эзгу қалб» донорлик акцияси бўлиб ўтади. Саратов вилояти Мусулмонлар диний бошқармаси кўмагида «Родник» аёллар жамоат ташкилоти шундай ташаббус билан чиқди. Бу тадбир ҳар йили Рабиъул-Аввал ойида – Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ойда бўлиб ўтади.
Қозон шаҳри ҳокимлиги татар миллий фаолларига Татаристон суверенитети ёки татар миллати билан боғлиқ тадбирлар ўтказишда мунтазам равишда рад жавоби бериб келмоқда. Рад жавоб берилмаган ҳолатда ҳам, шаҳар четидаги одам кам борадиган жойларда рухсат берилган.
Яқинда бўлиб ўтган сайловлар натижаларига кўра, АҚШ вакиллар палатасига сайланган икки муслима аёлнинг конгрессмен лавозимига расмий кириши арафасида Демократлар партияси палата биноси ичида бош кийимларини тақиқлайдиган 181 йиллик тақиққа аниқлаштирувчи тузатиш киритишни таклиф қилди.
Москва шаҳрида меҳнат қиладиган қирғизистонлик ҳалол такси ҳайдовчиси ҳақидаги овоза интернет орқали жуда тез тарқалиб кетди ва омма эътиборига тушди. Бу ҳалол кимса Қирғизистоннинг Чуй вилояти Сокулук тумани Асилбаш қишлоғида туғилиб ўсган 30 ёшли Қайрат Тентимишев бўлиб чиқди.
Қобул шаҳридаги Никоҳ саройида портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 50 кишига етди. Бу ҳақида Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги сешанба куни, 20 ноябрда хабар берди. «Қобулда ҳалок бўлганлар сони 50 кишига етди, 72 киши яраланган», - дея иқтибос келтиради РИА Новости.
Саудиялик журналист ва мухолифатчи Жамол Хашукджини – у, дастлабки маълумотларга кўра, Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консулхонасида ўлдирилиб, танаси майда бўлакларга бўлинган ва кислотада эритиб юборилган – ўлдириш ҳақида буйруқни шахсан тахт вориси Муҳаммад бин Салмон, Саудия Арабистони валиаҳди, келажакда икки ҳаром ҳимоячиси берган.
Миссионерларга «Инжилдаги ушбу шажаранинг Ийсо алайҳиссаломга алоқаси йўқ. Бу Юсуфнинг шажараси. Шажарадаги исмларнинг чалкашликларига қандай изоҳ берасиз?» дейилса, улар сукут сақлашади, сабаби…
Замонавий сиёсийлашган исломий муҳитдаги сиёсий жараён ва ҳолатларни қабул қилишда воқеалик ва танқидий ёндашувлардан маҳрумдир. Умуман олганда, айнан шу икки услубни бирга келиши бир-бирига қарама-қарши бўлган исломий майдондаги ижтимоий-сиёсий қарашларнинг фикрлаш услубини белгилаб беради.
Коррупция бир неча минг йиллик тарихга эга. Ёзма манбаларда коррупция ҳақида эрамиздан аввалги XXIV асрнинг иккинчи ярмида, Шумер подшолиги даврида эслаб ўтилган. Коррупция бизнинг кунларгача етиб келганлиги шундан далолат берадики, бошқа иллатлар каби, уни ҳам таг-туги билан йўқотиб бўлмайди.
Муслима шоира ғарб томонидан аёл образини ҳаддан ташқари сексуаллаштираётгани ҳақида фикр билдирди ҳамда муслималарни урф бўлган макияж ва имидж тенденцияларига эргашмасликка чақирди. Британиянинг келиб чиқиши суданлик бўлган адибаси Асма Эльбадави достон нашр эттириб, унга юзида қора фломастер билан штрих чизилган фотосуратини ҳам қўшди.
Тарих профессорлари Абдулҳади ал-Ажми и Муҳаммад Ал-Марзуки бошчилигдаги кувайтлик олимлар жамоаси катта қийинчиликлар эвазига Юнон ҳукуматидан ҳам, амалда автономия вақомига эга бўлган Афон раҳбариятидан ҳам изланишлар олиб боришга рухсат олди.