close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
29.04.2019 10:24

Ўн мингга яқин ҳарбий жума намози вақтида Шри-Ланкадаги масжидлар ва бошқа диний пунктларни қўриқлади, деб хабар беради Reuters. Агентликнинг маълумотларига кўра, ҳукумат янги терактлардан хавфсирамоқда. Аввалроқ республиканинг мусулмон диний ишлар Вазири Абдул Ҳалим Муҳаммад Хошим жума намозини масжидда эмас, уйда ўқишга чақирганди.

27.04.2019 03:28

Ҳиндистон Цейлонни портлатяптими?

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил

Цейлондаги портлашлар – Ҳиндистон махсус хизматларининг маҳаллий ҳамкасблар билан биргаликдаги ишидир. Ёки маҳаллий махсус хизматлар Ҳиндистонлик ҳамкасбларининг тажрибаси бўйича ишлаган – фарқ катта эмас. Булар қаердан маълум? Теракт «ташкилотчилари» портлаш чанги ерга қўнгунга қадар қаердан «аниқланса», ўша ердан: бу жойларда терговчилар ҳатто рус терговчиларидан ҳам кучли.

23.04.2019 16:12

Шри-Ланкада рўй берган фожиа исламофобларнинг турли табақалари томонидан мусулмонларга қарши аччиқ билан фаол фойдаланилмоқда, шу билан бирга, насронийларга қарши бўлаётган уруш ҳақида алла айтилмоқда. Нотр-Дамдаги ёнғин ҳам худди шу мақсадда фойдаланилмоқда. Қизиғи шундаки, бу ёнғин қисқа туташувнинг натижаси бўлгани ва бунда ҳеч ким зарар кўрмаганига қарамасдан.

22.04.2019 21:47

Кеча дунё Шри-Ланкада - ҳукумат ва Тамил сепаратистлари ўртасида узоқ давом этган можаролар пайтида зўравонлик гирдобига тушиб қолган бўлса-да, барибир тинч ҳаётга кўника бошлаган мамлакатда бир нечта қонли террористик хуружлардан ларзага келди.

22.04.2019 02:06

Бутун дунё бўйлаб католиклар Пасха байрамини нишонлаётган бир пайтда Шри-Ланка черковлари ва меҳмонхоналарида рўй берган бир нечта портлашлар оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлди ва яна 400 дан ортиқ киши яраланди. Мамлакат мудофаа вазирининг хабар беришича, портлашларни уюштиришда гумон қилиниб етти киши ҳибсга олинди. Унинг сўзларига кўра, аксарият ҳумжумларни ҳудкушлар амалга оширган.

21.04.2019 19:18

Маҳаллий полициянинг хабар беришича, жами олтита портлаш рўй берган. Уларнинг натижасида  280 киши жароҳатланган, 42 киши ҳалок бўлган. Шри-Ланканинг учта католиклар черковлари ва учта меҳмонхонасида портлаш руй берди. Бу ҳақида Reuters агентлиги Коломбо миллий госпитали раҳбарига ҳавола қилган ҳолда хабар берди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase