close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Шри-Ланкада ўн минг ҳарбий масжидларни қўриқламоқда

Ўн мингга яқин ҳарбий жума намози вақтида Шри-Ланкадаги масжидлар ва бошқа диний пунктларни қўриқлади, деб хабар беради Reuters. Агентликнинг маълумотларига кўра, ҳукумат янги терактлардан хавфсирамоқда. Аввалроқ республиканинг мусулмон диний ишлар Вазири Абдул Ҳалим Муҳаммад Хошим жума намозини масжидда эмас, уйда ўқишга чақирганди.

Шунингдек, Шри-Ланкадаги католиклар ибодатхоналари 29 апрелгача черковдаги диний маросимларни бекор қилгани маълум бўлди.
Эслатиб ўтамизки, Пасха нишонланган якшанба куни, 21 апрелда, Шри-Ланкада бир қатор меҳмонхона ва ибодатхоналарда саккизта портлаш янгради. Бу мамлакат тарихида энг йирик портлашлар серияси бўлди.
Рўй берган воқеа учун жавобгарликни «Ислом давлати» террорчилар ташкилоти ўз зиммасига олди.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase