close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Шри-Ланка: қонли терактларни ким уюштирди?

Кеча дунё Шри-Ланкада - ҳукумат ва Тамил сепаратистлари ўртасида узоқ давом этган можаролар пайтида зўравонлик гирдобига тушиб қолган бўлса-да, барибир тинч ҳаётга кўника бошлаган мамлакатда бир нечта қонли террористик хуружлардан ларзага келди.

Портлашлар католик черковларида, католиклар Пасхани нишонлаётган пайтда ва чет элликлар кўп бўлган меҳмонхоналарда содир бўлди. Ҳалок бўлган қарийб 300 киши ва яраланган 500 кишининг аксарияти Шри-Ланка маҳаллий аҳолиси бўлди, лекин ҳалок бўлганлар орасида ўнлаб хорижликлар ҳам бор эди. Ўлганлар орасида Туркия, Покистон ва БАА фуқаролари ҳам бор.
Терактлар учун жавобгарликни ҳеч ким ўз зиммасига олмаган бўлса-да, дунё бир нечта вариантни муҳокама қилиб, уларнинг орасида энг асосийси "Исломий из" ҳисобланади. Буни ўзига хос услуб ҳам кўрсатади (масалан, ҳудкушлардан фойдаланиш), чунки Индонезия, Нигерия, Миср ва Покистоннинг насронийлар черковларида ҳам шунга ўхшаш портлашлар радикал "Исломий" гуруҳлар томонидан ташкил қилинганди.
Афтидан, бу ҳозирги вақтда асосий фараз ҳисобланади. Ҳар ҳолда, бу ҳақида соғлиқни сақлаш вазири ва ҳукумат спикери Ражит Сенаратне аниқ айтди. Унинг сўзларига кўра, теракт ортида National Thowheed Jamath (миллий тавҳид жамоати) деб номланувчи кичик маҳаллий гуруҳ турибди. Шунингдек, у терактлар ортида "халқаро тармоқ" турганини ҳам таъкидлади.
Мана шу ерда ғалати нарсалар бошланади. Биз National Thowheed Jamath (NTJ) ҳақида нималар биламиз?
2004 йил Ҳиндистоннинг Тамил-Наду штатида Tamil Nadu Thowheed Jamath (TNTJ) гуруҳи ташкил қилинди. Гуруҳ ўз олдига ислом ва ижтимоий фаолиятни тарғиб қилишни мақсад қилиб қўйганди. Гарчи баъзида улар ташкил қиладиган намойишларни, жумладан, Бабри Масжидини тиклаш ва мусулмон ҳудудларда спиртли ичимликлар сотиладиган дўконларни ёпиш талаби билан чиққан намойишларни сиёсий деб аташ мумкин бўлсада, жамоат, асосан, сиёсатдан йироқлик билан ажралиб туради. Лекин шунга қарамай, барча намойишлар доимо тинч характер билан ажралиб турган, уларнинг етакчиси Жайнулобиддин доимо намойишилардан ҳаттоки йўл ҳаракати ҳам азият чекмаслиги лозим деб таъкидлайди.
Ижтимоий фаоллик донорлик қонини этказиб бериш кампанияларини ўз ичига олади – мана кетма-кет ўн йилдан бери TNTJ энг катта миқдорда қон етказиб беради, бунинг учун у ҳукумат томонидан тақдирланган ҳам. Шунингдек, улар цунами ва сув тошқини оқибатларини бартараф этишга ёрдам беришди, жабрланганларга ёрдам беришди, профликтика ҳақида билимлар тарқатишди ва умуман соғлиқни сақлаш масалалари билан жиддий шуғулланишди. Уларнинг структурасида етмилар уйлари ва қариялар уйлари ҳам мавжуд.
Гуруҳ Ҳиндистонда ташкил этилган бўлса-да, асосан Тамил мусулмонлари жамоаси истиқомат қиладиган АҚШ, Буюк Британия, Франция, Австралия, Қатар, БАА ва бошқа мамлакатларда, албатта, Шри-Ланкада бир қанча халқаро филиаллар мавжуд. Шундай қилиб, кечаги террористик ҳужумлар учун масъул деб ҳисобланган National Thowheed Jamath бу TNTJ нинг миллий филиали ҳисобланади.
Гарчи буддизм ҳайкалларига нисбатан вандализм билан боғланадиган ва унинг аъзоларида «ИШИДга хайрихоҳлик» кузатилган бўлсада, гуруҳ шу пайтгача Шри-Ланкада биронта зўравонлик ҳаракатларида қайд этилмаган
Терактлар рўй бериши билан бир "дўстона мамлакат" NTJ насроний черковларида портлашлар тайёрлаётгани ҳақида огоҳлантиргани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Аммо бу хабарлар дастлаб рад этилди ва энди яна такрорланмоқла. Шуни таъкидлаш керакки, Шри-Ланка ҳукумати энди айнан шу огоҳлантиришларга жавоб бермаганлиги сабабли истеъфога чиқиш ёқасида. Ўз нутқининг бошланишини Сенаратне ҳукумат номидан узр айтишга бағишлади. У ҳукумат номидан кечирим сўради ва хатони тан олди.
Терактлар ортида NTJ турганлиги ҳақидаги хабарларни аллақачон дунёдаги энг йирик нашрларни қайта чоп этмоқда. Шу билан бирга, NTJ нафақат теракт учун масъулиятни ўз зиммасига олмади, балки унинг Facebook саҳифасида терактларни қоралашини маълум қилди. Бундан ташқари, гуруҳ ярадорларга донорлик қони тўплади.

Интернетдан
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase