close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
31.07.2024 02:57

Ливан пойтахти Байрутнинг Даҳие ҳудудида ҳаво ҳужуми уюштирилди. Ҳужумда Ҳизбуллоҳнинг юқори мартабали қўмондони нишонга олингани билдирилди. Исроил Мудофаа кучлари (ИМК) ҳам ҳужум ҳақида баёнот берди. Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам ҳужумда бир аёл ва 2 бола бўлган 3 кишининг ҳаётдан кўз юмганини, 69 кишининг яраланганини маълум қилди.

31.07.2024 02:14

Эрдўған, Адолат ва тараққиёт партияси (АК Партия)нинг кенгайтирилган вилоят раҳбарлари йиғилишида нутқ сўзлади.

30.07.2024 20:20

Ўз саҳифасида Туркиянинг ҳарбий ва сиёсий қудратига тўхталган Исроил матбуоти, "Эрдоған кулмади: Исроил ва Туркия ўртасидаги уруш фақат вақт масаласидек кўринади" сарлавҳасини ёзди. Исроил Ташқи ишлар вазири Катзнинг Туркия учун НАТОга чақируви Тел-Авив учун умидсизликка айланди.

29.07.2024 05:10

Исроил Ғазога уюштирган ҳужумларининг 295-кунида аввалроқ хавфсиз ҳудуд деб эълон қилган Хон Юнисдан эвакуация қилиш бўйича янги буйруқ чиқарди.

29.07.2024 01:40

Ғазо секторида фаластинлик 1 миллион 300 минг нафардан ортиқ инсон ўз уй - жойидан маҳрум бўлди.

29.07.2024 01:32

Исроил армияси томонидан Ғазо секторига қарши охирги 24 соат ичида уюштирилган ҳужумларда фаластинлик яна 66 киши ҳалок бўлди.

25.07.2024 23:23

Исроил Бош вазири қонхўр ва ҳарбий жиноятчи Бенямин Ненаняху АҚШ Конгрессининг ҳар икки палатаси олдида қилган нутқида Ғазо секторида олиб бораётган урушини ҳимоя қилиб, уни Вашингтонда қарши олган намойишчиларни қоралади.

21.07.2024 22:16

Сўнгги кунларда Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳаво ҳужумлари натижасида 320 га яқин тинч аҳоли, жумладан, болалар ва аёллар жароҳатланган. Жабрланганлар орасида кўпчилик оғир куйиш жароҳатларини олган, бу эса, халқаро қоидалар билан тақиқланган қуроллардан фойдаланишдан далолат беради.

20.07.2024 10:57

Халқаро суд Исроилнинг Фаластин ҳудудларини босиб олиши халқаро ҳуқуқни бузади, деган хулосага келди.

19.07.2024 09:33

Исроилнинг Рафаҳ чегара дарвозасини 72 кун ёпиқ ушлаб туриши натижасида даволаниш учун Ғазо секторини тарк эта олмагани учун ҳаётдан кўз юмганлар сони 292 нафарга этди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase