close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Умра тадбирини ташкил этиш бўйича нотўғри талқинларга муносабат!

  • Шанба, Сен 02 2023
  • Муаллиф  Дин ишлари бўйича қўмита

Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.
Шу кунларда ижтимоий тармоқ саҳифаларида мазкур қарордаги айрим жиҳатлар бўйича шахсий қарашларга асосланган нотўғри талқинлар тарқалмоқда.
Аслида, мазкур қарор асосида эндиликда мамлакатимизда хусусий сектор томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш имконияти яратилаётгани келтирилган.
Унга кўра, туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг “Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилади:

100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш;
“Умра” хизматлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларини тайинлаш;
“Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тегишли бакалавриат таълим йўналиши ёхуд магистратура мутахассислиги битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлиши;
“Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатмаслик;
“Умра” хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга ошириш.

2023 йил 1 октябрдан “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилади. Баҳолаш тизими Туризм қўмитасининг махсус сайтида эълон қилиб борилади.
Қарорда белгиланган қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади.
Шу ўринда, муҳим бир жиҳатга эътибор қаратиш лозим: Қарордаги “Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатиш тақиқланиши қатъий белгилаб қўйилган бўлса-да, бироқ мазкур жиҳатни турли ассоциация ва ваколатга эга бўлмаган шахслар томонидан шахсий  қарашга асосланган ҳолда нотўғри талқин қилиниши – одамларни чалғитишга сабаб бўлмоқда.
Аслида, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли қарорига мувофиқ “Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатиш таъқиқланади.
Ўз навбатида, мазкур қарорни шарҳлаш ва шахсий қарашни оммага сингдириш турли ассоциация ва  шахсларнинг ваколатига кирмаслигини маълум қиламиз.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase