close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Путин СССР нинг парчаланиб кетишини «тарихий Россиянинг парчаланиши» ва фожиа деб атади

Президент Совет Иттифоқининг парчаланиши натижасида давлат «минг йиллар давомида тўпланган нарсаларни йўқотгани»ни айтди

Президент Совет Иттифоқининг парчаланиши натижасида давлат «минг йиллар давомида тўпланган нарсаларни йўқотгани»ни айтди
Президент Путин  «Россия 1» каналида намойиш этилган «Россия. Энг янги тарих» фильмида унинг учун СССРнинг парчаланиши фожиа ва «тарихий Россиянинг парчаланиши» эканлигини айтди. Давлат ўз ҳудудининг 40 фоизини, ишлаб чиқариш қувватларини ва аҳолисини, шунингдек, «минг йиллар давомида тўпланган нарсаларни йўқотди», деди Путин.
«Биз бутунлай бошқа мамлакатга айландик. Минг йиллар давомида тўпланган нарсалар асосан йўқотилди», деди президент.
Путин, шунингдек, Иттифоқнинг қулаши натижасида ўз ватанларига қайтиш имкониятисиз «тўсатдан чет элда қолиб кетган» руслар ҳақида гапирди. «Уларнинг қайтиб келиши, қариндошлари билан бирлашиши имконсиз эди. Иш жойи, яшаш жойи йўқ эди. Бу ҳеч қандай муболағасиз катта гуманитар фожиа», дея қўшимча қилди у.
Путин 2005 йилда Федерал Мажлисга мурожаат қилиб, СССР парчаланишининг энг машҳур баҳосини берган. Президент ўшанда буни ХХ асрнинг энг йирик геосиёсий фалокати деб атаган эди.
2015 йилда Путин Совет Иттифоқининг парчаланиши натижасида «рус халқи дунёдаги энг катта бўлинган халққа айланди» деб баҳо берди.
2019 йил «Россия зовет!»  форумининг ялпи мажлисида давлат раҳбари Совет Иттифоқининг парчаланиши сабабини унинг раҳбарияти томонидан амалга оширилган ва сиёсий соҳага ҳам таъсир кўрсатган самарасиз иқтисодий сиёсати деб атади. У СССРнинг парчаланиши Болтиқбўйи давлатларида миллатчилик кайфиятининг ўсиши билан деярли боғлиқ эмаслигини қўшимча қилди. Собиқ Совет Президенти Михаил Горбачёв Россия раҳбарининг сўзларига жавобан, парчаланиш иқтисодий сабабларга эмас, балки республикалар ўртасидаги муносабатларга асосланганлигини айтди.
2016 йилда президент В.И. Лениннинг ғоялари ва сиёсатини танқид қилиб, улар тарихий Россиянинг қурашига ва СССРнинг парчаланишига олиб келганини айтди.
«Россия 24» телеканали томонидан илгари намойиш этилган фильм парчаларида давлат раҳбари 1990-йилларда вақти-вақти билан киракаш бўлиб ишлаганини айтган эди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase