close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Вагнер гуруҳининг «трансмиллий жиноятчилар» деб топилиши Кремлга босимни кучайтирмоқда

Бундай эътироф Кремл қўлловидаги Россия жангари гуруҳини Италия мафияси, Япония ва Россиянинг уюшган жиноий гуруҳлари билан бир сафга қўяди.

Россиянинг Вагнер гуруҳи ўтган йил давомида Украинада жанг қилиш учун маҳбуслар ёллаш орқали хусусий ёлланма аскарлардан иборат соядаги гуруҳдан «трансмиллий жиноий ташкилотга» айланиб, ёмон ном чиқарди.
Президент Владимир Путиннинг яқин сафдоши Евгений Пригожин томонидан бошқариладиган ёлланма гуруҳнинг Украинада 50 мингга яқин жангариси бор, деб айтган жума (20 январ) куни АҚШ миллий хавфсизлиги матбуот котиби Жон Кирби.
Улардан 80 фоизи маҳбуслар, деб айтган у Қўшма Штатлар Вагнер гуруҳини «трансмиллий жиноий ташкилот» деб аташини эълон қилиб.
Бу уни Италия мафияси, Япония ва Россиянинг уюшган жиноий гуруҳлари даражасига қўяди, деб айтган Кирби.
АҚШ молия вазирлиги томонидан бу эътирофи гуруҳнинг глобал тармоқлари, жумладан ёлланма операциялар, Африка ва бошқа ҳудудлардаги бизнесларига нисбатан янада кенгроқ санкциялар жорий қилишга имкон беради, дейди у.
Вагнер гуруҳи Россия қамоқхоналаридан ёлланган минглаб маҳбусларни пул ва оқланиш ваъдаси билан урушга юборган, дейди украиналик расмийлар.
Украинада мисли кўрилмаган талафотларга учраган Вагнер гуруҳи Марказий Африка Республикасидан ҳам (МАР) зўравонлар ва қотилларни ёллаган, деб хабар беради маҳаллий манбалар.

Россия, Шимолий Корея ва Эрон

Жума куни АҚШ санкцияларини эълон қилар экан, Кирби АҚШ разведкасининг Шимолий Корея Вагнер гуруҳига Украинадаги операцияларда қўллаш учун қуроллар етказиб бергани тасвирланган фотосуратларни кўрсатган ва гуруҳ Россиянинг расмий армияси рақибига айланиб улгурганини таъкидлаган.
18-19 ноябр куни тасвирга олинган суратларда Россиянинг вагонлари Шимолий Корея етиб боргани, ракеталардан иборат юкни олиб кетгани ва Россияга қайтиб кетаётгани акс этган, деб хабар беради АҚШ миллий хавфсизлиги вакили.
Вагнер гуруҳи кенг миқёсда «ваҳшийлик қилаётган ва инсон ҳуқуқларини бузаётган жиноий ташкилот», деб айтган Кирби уларга ёрдам бераётганларни «аниқлаш, очиқлаш, йўқ қилиш ва нишонга олишда тинимсиз ишлашга» ваъда бериб.
Шимолий Кореядан қуроллар тақдим қилиниши Бирлашган Миллатлар Ташкилоти хавсизлик кенгашининг резолюциясига тўғридан-тўғри зид, деб айтган Кирби.
Ўз қуроллар заҳирасини глобал санкциялар туфайли тўлдира олмаган Москва Шимолий Корея ва Эрондан қурол сўради, деган эди у ноябрда.
Шимолий Корея «Россиянинг Украинадаги урушини махфий тарзда катта миқдордаги артиллерия снарядлари билан таъминламоқда, шу билан бирга қурол-яроғ жўнатилган ҳақиқий манзилни яширмоқда», деб айтган у 2 ноябр куни.
15 ноябр куни Қўшма Штатлар Россиянинг Украинага қарши урушини қўллаб-қувватлагани учун Вагнер гуруҳига, шунингдек, Россия ва Эроннинг бошқа юридик ва жисмоний шахсларига қарши санкцияларнинг янги тўпламини жорий қилган эди.
Жумладан, Россия Эрон юборган дронлардан фуқаролик инфратузилмалари ва шаҳарларга зарба беришда фойдаланган, деб хабар берган АҚШ Давлат департаменти.
Россия қуролли кучлари Украинадаги тинч аҳоли ва муҳим инфратузилма иншоотларига ракеталар ва Эронда ишлаб чиқарилган, россияликлар «Геран-2» деб номлаган Шаҳид-136 дронлари билан зарба бериб келмоқда.

Кремл ва Вагнер ихтилофи

Кирбига кўра, Вагнер гуруҳининг Украинадаги нисбий муваффақияти Пригожиннинг ишончини янада кучайтиргани Кремлда кескинлик пайдо қилганига далиллар бор.
«Вагнер Россия армияси ва бошқа вазирликлари билан рақобатлашадиган қудрат марказига айланмоқда», деб айтган у.
«Пригожин Украинада ўз манфаатларини илгари суришга ҳаракат қилмоқда, Вагнер эса Пригожин учун ижобий имидж яратишга асосланиб, ўз ҳарбий қарорларини қабул қилмоқда».
Пригожин Россиянинг Украина шарқидаги Бахмут шаҳри томон ҳаракат қилгани, шу жумладан ўтган ҳафта қўшни Соледарнинг эгаллангани билан боғлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олди.
Аммо Кремлдаги бошқа амалдорлар билан низолари унга зарар етказиши мумкин.
АҚШнинг урушни ўрганиш институтига кўра, Путин юқори даражадаги амалдорлар доирасида Пригожиннинг «рақиблари тарафини олмоқда».
Пайшанба кунги ҳисоботга кўра, Путин Бахмут ҳудудидаги муваффақиятни Вагнер гуруҳига боғламаган, дейди давлат сиёсати тадқиқоти ташкилоти.
«Путин Россиянинг қайта юзага чиқаётган армияси ва Россия ҳукумати расмийлари фойдасига Пригожиннинг машҳурлигини камайтирмоқчи», дейилади унда.
Кремл Украина жанг майдонларидаги муваффақиятлар ҳақидаги рақобатли баёнотлар ортидан Россия армияси ва Вагнер гуруҳи ўртасидаги кескинликни рад этиб келмоқда.

Халқаро қочқин

Россия президентининг тадбирларида кейтеринг хизматларини тақдим этгани учун «Путиннинг ошпази» бўлиб танилган 61 ёшли Пригожин АҚШнинг диққат марказида бўлиб келган.
АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) Пригожиннинг ҳибсга олинишига олиб келадиган маълумот учун 250 минг АҚШ долларигача мукофот пули таклиф қилган.
АҚШ адлия вазирлиги 2018 йилда Пригожин эгалик қиладиган икки компания – Интернет тадқиқотлари агентлиги (IRA) ва «Concord Management and Consulting» орқали икки йил аввалроқ АҚШ президенти сайловларига кенг қамровли аралашувида Пригожинни айблаган.
Вашингтон 2020 йилда ҳам IRA 2016 ва 2020 йилларда АҚШдаги сайловларига аралашгани учун Пригожинга санкциялар қўллаган.
IRA шунингдек, Британия, Германия ва Франция каби бошқа мамлакатлардаги сайловлар ва референдумлар вақтида бузғунчи ташвиқот ёйинлашда айбланган.
2020 йил октябр ойида Европа Иттифоқи Вагнер гуруҳи қўлловида Ливиядаги вазиятни беқарорлаштиргани учун Пригожинга нисбатан санкциялар жорий қилган эди.
Йиллар давомида Пригожин эътибордан четда бўлишни афзал кўрди. У сентябр ойи охирида 2014 йилда Россиянинг Вагнер ёлланма жангарилари гуруҳини ташкил этганини тан олиб, жангчиларни «ватан қўрғонлари» деб атаганида, вазият ўзгарди.
Ноябрда у сайловларга аралашувини тан олди.
«Жаноблар, биз аралашдик, аралашяпмиз ва аралашишда давом этамиз», деб айтган Пригожин жамоаси тарқатган баёнотга кўра.
«Эҳтиёткорлик, аниқлик, жарроҳликка хос ва ўзимиз билган йўллар билан», деб киноя қилган у.
Ушбу баландпарвоз баёнот кўплаб таҳлилчилар томонидан Пригожиннинг Россияда сиёсий ролни кўзлаётганининг исботи ўлароқ талқин қилинган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase