close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Беамал олимларнинг кўпайиши

Дин фақиҳи ҳақидаги ҳадис келтириб ўтилди. Уни "раббоний олим" ва "пайғамбарлар вориси" деган сўзлар билан аташ ҳам машҳурдир. Буларнинг ҳаммасининг маъноси бир. Ҳаммамизга маълумки, икки турдаги олим бўлади: раббоний олим ва беамал олим. Охират куни яқинлашар экан, раббоний олимлар камайиб, беамал олимлар кўпаяди. Аллоҳ бизни бундан муҳофаза қилсин! Ҳазрати Муҳаммад Шафиъ раҳимаҳуллоҳ ўз замонасида шундай дер эди: "Афсуслар бўлсинки, ҳозирда бизнинг мадрасадан ҳам беамал олимлар етишиб чиқяпти".

Бу эса авваллари ушбу мадрасадан беамал олимлар етишиб чиқмагани, аксинча, раббоний олимлар чиққанини кўрсатади. Ҳазрати Шафиъ раҳимаҳуллоҳнинг отаси мавлоно Муҳаммад Ёсин раҳимаҳуллоҳ шундай дер эди: "Девбанд шаҳри Дорул улумидаги барча ишчилар: раҳбардан тортиб, то фаррошгача - ҳар бирининг соҳиби нисбат (Аллоҳ таоло билан боғлиқлик) ва Аллоҳнинг дўсти эканини кўрган вақтларимиз бўлган".
Бир куни мен мавлоно Муҳаммад Юсуф Лудянви раҳимаҳуллоҳ билан аэропортда эдим. Ҳазрат боши эгик ҳолда ўтирар эди. Ёнида фақат мен бор эдим.
Бошқалар ҳазратнинг юкларига қарарди. У бирданига менга қаради ва шундай деди: "Мавло соҳиб, беамал олим бўлишдан Аллоҳдан паноҳ тила, чунки замонамизда уларнинг сони кўпаймоқда".
Беамал олим илк Ислом дини тарқалган даврда йўқ эди. Аксинча, Аллоҳдан қўрқувчи, тавозели, фақат Аллоҳни ўйлайдиган, ҳақиқий динни тушунган ва пайғамбарларнинг чинакам ворислари бўлган олимлар бор эди. Беамал олим деган тушунчанинг ўзи бўлмаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларидан кейин беамал олимлар пайдо бўла бошлади. Улар секин-асталик билан кўпая борди ва натижада, сонлари ортиб кетди. Аллоҳ бизларни улардан асрасин!
Айтганимдек, икки турдаги олим бўлади: раббоний олим ва беамал олим. Раббоний олим диндаги фақиҳ ва Набий ворисидир. "Олимлар пайғамбарлар ворисидир", деб уларнинг фазилати келтирилса, у бизга айтилаётгандек мамнун бўламиз. Айтамизки: "Пайғамбарлар вориси эканмизми, инсонлар биз билан фахрлансин, бизга хизмат қилсин ва талабларимизни бажарсин". Сўрашимиз керак бўлган савол шуки: "Халқдан қарздор бўлган вазифамиз ва масъулиятимиз борми ўзи?"

Шайх Муҳаммад Салимнинг
"Раббоний олим ким?" китобидан
Замира Бобошева таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase