Ғалаба сценарийлари
Чунки урушнинг тугаши бир томон ёки иккала томоннинг «репер нуқталари»га: оралиқ ёки якуний мақсадларга эришишидир. Бошқа ҳеч нарса эмас.
Агар томонлардан бири шундай мақсадларга эришса, катта еҳтимол билан, иккинчи томон мағлуб бўлган ва капитуляцияга имзо чеккан бўлади. Агар иккала томон бир вақтнинг ўзида маълум мақсадларга эришса ва шу билан бир вақтда сулҳ тузилса, тарихий тажрибага ишонинг, бу сулҳ эмас, балки оддийгина ҳарбий ҳаракатлардаги танаффус ва уруш албатта янгиланган куч билан қайта бошланади.
Мағлубият ҳарбий бўлиши шарт эмас. Кўпинча дипломатик ёки иқтисодий жабҳада ҳақиқий йўқотиш юз беради, ҳарбий муаммолар минимал бўлади. Бироқ, оқибатлар барча кутилганидан ошиб кетиши мумкин!
Аслида, урушни ҳатто душманни қақшатқич ҳарбий мағлубиятга учратиш орқали ҳам ютқазиш мумкин.
Ғалаба ҳам «Пирр ғалабаси» бўлади, агар сиз ҳали ҳам гап нима ҳақида эканлигини унутмаган бўлсангиз.
Московиянинг шармандалиги аллақачон бошланган
Россия бу урушда нимага эришмоқчи? Асосий стратегик мақсад – Украинани босиб олиш, раҳбариятни ўзгартириш, Украина ҳудудларини қўшиб олиш, аннексияни қонунийлаштириш – амалга ошириб бўлмаслиги аниқ. Яъни, бу мақсадлар билан уруш босқиннинг биринчи ҳафталарида – узил-кесил ва қайтариб бўлмайдиган тарзда йўқолади. Тап тортмай ғалаба қозонишнинг имкони бўлмади, аста-секин ва ишонч билан бўғиб ўлдириш учун эса кучлар етарли эмас.
Денацификация, демилитаризация, НАТОнинг Шарққа кенгайишига қаршилик, альянсни 1997 йил чегарасидаги ҳолатга суриш каби тактик ҳийла-найранглар (Россия стратегик деб кўрсатган) ҳам мумкин эмас. Улар Россия Федерацияси раҳбариятининг риторикасидан ғойиб бўлди ва фақат атамаларни қолдирдилар: неофашистик режим, неонацист тўнтариши, нацистлар, миллатчи баталонлар ва бошқалар, фақат манзарани ўзгартириб, рус сайловчисини ҳаяжонлантирмаслик учун. Ички маҳсулот, бошқа мамлакатларнинг кулгиси учун.
Ғалаба мақсадлари учун учинчи вариант - бу рус халқини ҳимоя қилиш баҳонасида хорижий ҳудудларни тўғридан-тўғри қўшиб олиш. Жанубдаги вазиятга қараганда, бу ҳам ўхшамайди. Эплай олишмади.
Жойларда партизанча қаршилик кўрсатиши ва сохта референдум асосида оккупацияни қонунийлаштира олмаслик, шунингдек, Украинанинг жанубнинг босиб олинган ҳудудларига ҳарбий босимининг кучайиши иккинчи Қрим содир бўлмаслигидан далолат беради. Эҳтимол, бу ерда Россия Федерацияси сурбет бункер тумшуғига сассиқ бурят пайтавасидан ейди.
Украина денгизлар ва портларга чиқиш имкониятини тиклайди, шаҳарлари ва фуқароларини озод қилади. Бунинг учун кучлар, қуроллар ҳам бор, хоҳиш – тиқилиб ётибди! Бу ерда ўғирланган Қримни Украинадан қандай қилиб "қутқариш" ҳақида ўйлаш керак, автоматлар остида "референдум" уюштириш эмас.
Донецк ва Луганск вилоятларининг яна бир қисмининг босиб олинишини Россия ҳарбийларининг ғалабаси деб ҳисоблаш мумкинми? Шубҳасиз, Россия Федерацияси ушбу шубҳали ютуқларни шу тарзда тақдим этишга ҳаракат қилади.
Шаҳарлар ер юзидан йўқ қилинди, ўн минглаб тинч аҳоли ҳалок бўлди, саноат, транспорт инфратузилмаси вайрон бўлди. Ўн минглаб ҳалок бўлган рус аскарлари, минглаб ёниб кетган техникалар, экологик офат - шу ғалабами?
Яна савол бераман: Россия бу урушда нимага эришмоқчи? Агар белгиланган мақсадларга эришилмаган ва келажакда эришиб бўлмайдиган бўлса, унинг асосий мақсади нима?
Мақсадсиз уруш маъносиздир. У тугаши мумкин, чунки томонлардан бири ўзи хоҳлаган нарсага эришганлигини аниқлаш учун ҳеч қандай мезонлар йўқ.
Россия ўз хоҳиш-истаклари ва ҳаракатлари билан муносиб бўлган нарсага эришади: халқаро изоляция, мисли кўрилмаган санкциялар, цивилизациялашган дунё билан иқтисодий уруш, НАТОнинг ўз чегараларида кенгайиши ва мустаҳкамланиши, яхши қуролланган ва машқ қилдирилган кўп миллион аҳолилик қўшни давлатнинг душманлиги, обрўсизланиш, абжағи чиққан ва тушкунликдаги армия, ўн минглаб бузуқ техникалар, кўп миллиард долларлик зарар кўриш, тўпланган валюта заҳиралари мусодара қилиниши ва умумий душманлик, агар нафрат демасак - депортация қилиш учун битта рус паспорти кифоя бўлган вазият.
ИМҲО муқаррар бўлган ҳарбий мағлубият, ўзини жиддий деб ҳисоблаган мамлакат билан содир бўлган барча муаммолар устига чипқондан бошқа нарса эмас. Агар бу тўлиқ пи..ц бўлмаса, демак мен тўлиқ пи..дец нима эканлигини билмас эканман.
Бундай вазиятда Россия нима қилиши мумкин? Масалан, Донбассни ақл бовар қилмайдиган ҳаракатлар ва қурбонликлар эвазига тугатиш ва ўзини ушбу урушда ғолиб деб эълон қилиш. Дейдик, қолганларни унчалик хоҳлашмаган ҳам. Шу тариқа улар диққатни асосий зарба йўналишидан чалғитишди.
Донецк ва Луганск "халқлари" ниҳоят озодликка эришди! Энди биз фақат Мариуполдаги жасадларни олиб ташлаймиз ёки уларни иложи борича тезроқ устига нималардир сепиб қўямиз, шунда у жуда кўп ҳидланмайди ва сиз хоҳлаганингизча озод бўлиб яшайсиз, азиз "руслар".
Биз харобаларда, сувсиз ва иссиқликсиз, ишсиз, сизда бор нарсаларнинг биронтасисиз янги ҳаётга эга бўлдик! Тириклигингиздан хурсанд бўлинг ва йиғлашга журъат этманг! Сиз учун қон тўкдик! Биз ғалаба қозондик! Биз қўшиқлар тинглаймиз, қаҳрамонлар ҳақида фильмлар яратамиз, нацизмга қарши сўнгги уруш ҳақида афсоналар яратамиз! Ўйлайманки, халқ буни ютиб, ижод қила бошлайди! Бу унинг учун биринчи марта эмас. Аммо ҳақиқий мақсадлар - Россия эриша олмаган мақсадлар - қолади ва хўрланган император такаббурлиги билан қисқартирилган ва мойланган келажакдаги уруш механизми қолади ва эртами-кечми Ваал яна ўз ўлжаси учун келади.
Уруш доиралари
Биз аллақачон шакллантирган тезисга кўра: агар уруш мақсадига эришилмаса, унда тинчлик бўлмайди, шунчаки қон тўкилишида пауза бўлади.
Украинанинг мақсади ҳам фақат қисман эришилади. Ҳатто 24.02.22 га қайтиш ҳам энди ғалаба сифатида талқин этилмайди. Ғалаба бу - 1991 йилги чегараларга қайтишдир. Айтганча, Россия Қрим ва Донецк ва Луганск вилоятларининг вақтинча босиб олинган ҳудудлари ҳақида гапирмаслиги тўлиқ қонуний талаб.
Шундай қилиб, Украина учун ҳар қандай оралиқ натижа фақат жангдаги пауза бўлади. Ва бу жангнинг якуни - Россиянинг йўқ қилиниши, лекин у бундай истиқболдан мамнун бўлмайди ва бундай якунга бор кучи билан қаршилик кўрсатади.
Сизнинг жойингиз ахлат қутиси ёнида
Путин Украинага қарши ўзининг аҳмоқона, бемаъни тажовузкорлиги билан дунё тартибини қайта форматлашни бошлади, бунда Россия курашда ўзи учун ягона муносиб ўринни - ахлатхонада, цивилизация доирасидан ташқарида эгаллайди.
Бу – пот ҳолатидир.
Кейинчалик нима бўлишидан қатъий назар, лекин ахлатхонадаги жой аллақачон цивилизациялашган дунё Россия Федерациясини кўришга тайёр бўлган ягона жой бўлиб қолаверади. Унинг бошқа қувғиндилар билан ўпишлари вазиятга таъсир қилмайди, аксинча улар Ғарб дунёси раҳбарларига ўзларининг ҳақ эканликларини исботлайдилар. Ва бу энди агрессиянинг қайд этилган натижасидир.
Россия Федерацияси ҳали ҳарбий мағлубиятга учрамаган, лекин мен бу муқаррар равишда содир бўлишига шубҳа қилмайман. Сабаблари аллақачон маълум. Уруш аллақачон бой берилган - мағлубиятсиз, чунки агар уруш мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ёки ҳудудий мавқеини яхшилашга олиб келмаган бўлса, унда бу йўқотишдир ва бундай урушни бошламаслик яхшироқдир.
Россия Федерациясининг ҳар бир қадами барча соҳаларда унинг мавқеини ёмонлаштирмоқда, аммо Россия раҳбарияти Украина масаласида мамлакатни маньякларча қатъият билан ўлдиришда давом этмоқда. Альянснинг Европадаги мавжудлигини кенгайтириш ва қўшинлар контингентини кўпайтириш, Россия империализмига қарши курашда Европа ва Қўшма Штатларнинг бирлиги ҳақида ленд-лиз қарори гўё ишора қилади ... лекин йўқ!
Бункер каламуши ҳали ҳам ўзини ғазабланган айиқ деб ўйлайди, лекин ҳамма унинг шунчаки каламуш эканлигини билади. Каламушлар билан қандай курашиш керак, дунё аллақачон сўнгги Буюк урушда ўрганиб олган.
Абу Муслим таржимаси