Кеча биз Украина Қуролли Кучларининг Лисичанскдан эвакуация қилиш ҳаракатларининг тўғрилигига эътибор қаратдик, гарчи бу Россияга айирмачи квази-республикалардан бирини вақтинча тўлиқ назорат қилиш имконини берган бўлса-да, деб ёзади Cynic телеграм канали.
Аммо келажакда фронтда нима бўлишини тушуниш муҳимроқдир.
Хабар берганимиздек, Россия Федерацияси "Луганск" йўналишида тўсиқларга тўқнаш келди ва ҳозир Бахмут-Северск автомобил йўлига ўтишга ҳаракат қилмоқда.
Руслар учун муаммо Соледарда - жағларни "очиш" имкони йўқ.
Аммо - ва бу асосийси - бизнинг таҳлилий хулосамиз Россия раҳбарияти томонидан тан олиниши керак эди - "Чигиртка" муваффақиятсизликка учради: Россия учун йўқотишлар даражаси ягона ҳаракатчан фронтда ҳужумларни давом эттириш учун чидаб бўлмас даражада.
Путин: ЛХРни озод қилишда қатнашган бўлинмалар дам олишлари, жанговар қобилиятларини оширишлари керак
Келинг, бу аслида нимани англатишини аниқлайлик. Фронтнинг қолган қисмидаги бир қатор аҳоли пунктларидан қочишга олиб келган, барча йўналишлардан мутлақо барча ресурслар ва кучлар киритилган ягона муваффақиятли ҳужум чизиғи издан чиқди.
Ушбу ҳужум чизиғи энди олдинга силжиш учун техника ва инсон ресурсларга эга эмас, биз буни май-июн ойларида Россия экспансияси кучайганида башорат қилгандик.
Келажакда бу қайта гуруҳлаш урушни «окоп-пассив» урушга айлантириш учун биз башорат қилган траекторияни ҳам англатади - "акула"нинг жағлари тортишиб қолган. У уларни очмагунча.
Ҳужумдан мудофаага ўтиш, захираларни доимий равишда тўлдириш имконияти бўлмаса, мудофаадан қочишга кейинги ўтишни англатади.
Шу билан бирга, ягона муваффақиятли йўналишда максимал нуқтага эришган Россия жангнинг шиддатлилигини сақлаб қолиш учун қўлларини "қўшни" йўналишларда ечишга мажбур бўлади. Аввало, эҳтимол Херсон фаоллаштирилади, аммо ЛХРда олдинга силжиш йўналишини "ушлаб туриш" учун қўшинлар Херсондан олиб чиқилди. Ушбу ҳаракатлар Украина Қуролли Кучларининг ситуацион ривожланишига сабаб бўлди.
Бироқ, энди Россия ҳеч қандай ҳужум қилмаслигини тан олади, яъни қўшинларнинг тескари - "Лисичанский ҳалқасидан" Херсон томон айланиши билан - ЛХРни ҳарбий назорат остида ушлаб туриш учун ҳеч нарса қолмайди.
Бундан ташқари, ушбу позицион урушда Украина келажакда логистика ва инфратузилмада устунликка эга бўлади. Бир неча кундан сўнг, етказиб берилган узоқ масофага отадиган қуроллар туфайли Киев фронт ортида жуда узоқ масофада жойлашган Россиянинг энг йирик қурол омборларини портлатади.
Бу шуни англатадики, келажакда Россия фақат фронт ортидан узоқ масофали қуроллар билан ҳужум қилиш имкониятига эга бўлади (рус артиллерияси эса узоқ масофдаан отиш бўйича Ғарб қуролларидан ортда қолади).
Ракеталардан ҳимоя қилиш учун яқинда Украинага Оқ уй ҳимоясида ҳам турган тизим тақдим этилади. Бу Украина кучларининг хавфсизлик даражасини сезиларли даражада оширади.
Биз қуйидаги ҳолатга эгамиз:
- Россия "мағрур кўриниш билан" ягона муваффақиятли йўналишда ҳужум босқичидан ҳимоя босқичига ўтади.
- ҳимояга ўтиш катта инсоний ва техник йўқотишларни кўрсатади.
- келажакда Россия "Донбасс" ва Херсон гуруҳларини фаоллаштириши керак, аммо ЛХРда муваффақият қозониш учун қўшинлар бу ердан олиб чиқилган.
- профессионал таркибнинг инқирози ЛХР ҳимоясининг заифлашувида намоён бўлади ёки барча йўналишларда кейинги жиддий йўқотишларга олиб келади.
- шундай қилиб, Россия ўзининг барча ресурсларини қўшни ҳудудларни эгаллашга сарфлашга мажбур бўлади ва шу билан "Луганск" гуруҳини заифлаштиради, бу эса, эҳтимол, Украина Қуролли Кучлари томонидан мудофаа соҳасида муваффақиятга олиб келади.
- фронт ортида хавфсизлик учун инфратузилмани таъминлаш имкониятисиз "фиксация" ни кечиктириш "Луганск" йўналишида узоқ давом этадиган окоп жангларига олиб келади, аммо кейин нисбатан барқарор "Донбасс" ва "Херсон" йўналишлари тез орада ищдан чиқа бошлайди, ундан кейин бошқалар.
- Украина Қуролли Кучлари учун узоқ масофага мўлжалланган тизимларни етказиб беришнинг кучайиши Россиянинг фронт орти қисмини тўлиқ вайронагарчиликка олиб келади, бунинг натижасида руслар ҳар қандай йўналишда ҳужум қилиш қобилиятини сақлаб қолган ҳолда ҳудудларни ушлаб туриш имконсиз бўлади. Шунда Россия барча фронтларда ҳимояга ўтади ва олдинга силжиш имкониятини бутунлай йўқотади. Кейин эса тезда орқага чекинишга тўғри келадиган.
Абу Муслим таржимаси