Бироқ, ушбу машқларнинг катта ажаблантирадиган томони шундаки, замонавий рус жанговар машиналарида ўрнатилганларга ўхшаш қанотчали танк башнясидан нишон сифатида фойдаланилди.
Машқ давомида нишон муваффақиятли йўқ қилинди ва украиналик ҳарбийлар Javelin томонидан уриб туширилган танк башнясининг ёниб кетган қолдиқлари акс этган кадрларни эълон қилди.
Шуни таъкидлаш керакки, нишонни фақат иккинчи уринишда - ишлаётган танк двигателини тақлид қилиш учун башня корпусида ёнғин чиққандан кейин уришга эришилди.
Яқинда рус ҳарбий муҳандислари ўзларининг асосий жанговар танкларини, масалан, Javelin танкга қарши ракетаси ёки дрон бомбаси каби юқоридан пастга ҳужумлардан ҳимоя қилиш учун башня устидаги қанотчалар билан жиҳозлашни бошладилар.
Ноябрда «Зона боевых действий» хабар қилишича, Россиянинг ўхшаш махсус зирҳ мосламали Т-80 ва Т-72 танклари, афтидан, босиб олинган Қрим ҳудудида ва Украина чегаралари яқинида қайд этилган.
Айрим кузатувчиларнинг тахминларига кўра, тепа қисмга ўрнатилган махсус экранлар юқоридн зарба берадиган ва ҳозирда Украина армиясида ҳам мавжуд бўлган Javelin каби замонавий танкка қарши бошқариладиган ракеталар (ПТУР) таҳдидига жавоб ҳисобланади. Металл конструкциялар ПТУРнинг кетма-кет портлашига халақит бериши мумкинлиги кутилган эди.
Javelin самарадорлигини баҳолашда РФ ҳарбий экспертлари мунтазам равишда шуни кўрсатадиларки, бундай комплекслар Украинада кўп эмас ва 500 ракета билан энг идеал вазиятда 500 танкни йўқ қилиш мумкин, лекин яна икки ёки ҳатто уч мингта танк қолади. Унга ўхшаши бўлмаган «панжара»ни ҳисобга оладиган бўлсак, Украинада умуман ҳеч қандай имконият йўқ.
Захира ракеталар тўпламига эга битта Javelin комплексини ишлаб чиқариш қиймати 500 000 долларга баҳоланган ва дастлаб АҚШ армияси учун мўлжалланган эди. Одатда, бу вазиятда америкалик муҳандислар синовларга жуда синчковлик билан ёндашадилар, шунинг учун Javelin панжара, қум қоплари ва ҳатто танкерлар учун қўрғошин тагликлари билан синовдан ўтган. Шунинг учун, агар ракета қуроланишга қабул қилинган бўлса, унда зирҳни тешиш борасида ҳаммаси жойида ва машқлар буни яна бир бор кўрсатди.
Роликда айтилган 100 та Javelin комплекси Россия Федерацияси билан кенг кўламли уруш учун камлик қилади, албатта, юзлаб бундай комплекслар керак бўлади, лекин Javelin сиз ҳам Украинада совет заҳираларидан анча нарса қолган – «Штурм» ва «Конкурс»дан тортиб 1960-йилларда ишлаб чиқарилган «Малютка»гача. Уларнинг ҳолати мақтанарли эмас, лекин «Меркава» каби замонавий воситаларга қарши қўлланмаслигини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Бундан ташқари, Украинанинг ўзи танкга қарши ракета қуроллардан нималардир ишлаб чиқаради, шунинг учун Украина томон ҳаракатланаётган танкларга улар бемалол етади, қолганини Украина ҳарбийлари енгил зирҳли техникага қўллашига тўғри келади. Аммо у ерда рақобат жуда катта бўлади:
Агар биз бунга яқинда тушунмовчилик туфайли телевизорда намойиш этилган Россия Федерациясининг яширин ҳарбий мутафаккирларининг башараларини қўшсак, ажойиб баҳодирларнинг йўқотишлари даҳшатли бўлади.
Россия Федерацияси, албатта, бу ҳақида билади. Хусусан, НАТО қуролларнинг янги турларини ишлаб чиқаётган ва Украина уларни синовдан ўтказаётган бир пайтда, Россия Федерациясида бошлиқлар оммавий қабрлар учун янги ГОСТ стандартларини ихтиро қилиш билан банд. Уларнинг қанча ватандошларини дафн этишни режалаштираётганини билмаймиз, аммо воқеалар ривожини кузатиб борамиз.
Украинага бостириб кирган тақдирда Россия зирҳли техникасини кўплаб кутилмаган сюрпризлар кутмоқда
Украина ҳарбийлари Америкада ишлаб чиқарилган Javelin танкга қарши ракеталаридан фойдаланган ҳолда машғулотлар ўтказди, машгулотлар Украина шарқида фронт чизиғи яқинида бўлиб ўтди. Javelin кўчма қурол бўлиб, яқин масофадан жанговар таҳдидларга дош бера олади, у аскарларга иккинчи нишонга тегиш имкониятини берувчи “ўт қўй ва унут” технологиясидан фойдаланади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди