2021 йил 25 май ҳолатига кўра, Хитойда бўрон ва сув тошқинларининг янги тўлқини оқибатида камида 150 киши ҳалок бўлди ва бир ярим миллионга яқин киши эвакуация қилинди. 71 та дарё аллақачон огоҳлантириш даражасидан ошиб кетган ва расмийлар фуқароларни тўфонга тайёргарлик кўришга расман чақирмоқда.
Айни пайтда, Хитой расмийлари Хитойда ўртача ёғингарчилик ўтган йилга нисбатан 10% кам деб тинчлантирмоқчи бўлса-да, аммо, "ўртача" тушунчаси жуда мавҳум. Хитойда асосий муаммо Янцзи дарёси ва у ерда қурилган Уч дара ГЭСидир, у ишга туширилганидан бери кўплаб саволлар туғдирди.
Ҳозир мониторинг станциялари Марказий Хитойда Янцзи даражаси қаттиқ ёмғир туфайли бу вақтда одатдагидан ортиқ икки метр юқори сатҳда эканидан аллақачон огоҳлантириш берган. Янцзи ва унинг ирмоқларидаги сув сатҳи кейинги ҳафта давомида янада баланд бўлиши кутилмоқда, шу сабабли Хитой ҳукумати июнь-август ойларида мамлакат бўйлаб сув тошқини ҳақида огоҳлантирмоқда. Шундай қилиб, Уч дара ҳақида сериалнинг иккинчи мавсуми бошланади ва ҳар бир киши энди сюжет ҳақида башорат қилмоқда.
Ҳозирча ҳамма нарса драмага ишора қилади, чунки у нафақат Хитойни, балки Ҳиндистондан бошлаб Япониягача - бутун Осиёни сув босади.
Юзага келган иқлим шароитида шамол қайси йўл билан эсишининг фарқи йўқ – ёғингарчилик Хитойга Ғарбдан ёки Шарқдан келишининг мутлақо фарқи йўқ. Уч дарё сувомбори яқинида сув тўпланишни бошлайдиган Янцзи ҳавзаси катта қисмига таъсир қилади. Тўғон такрорий босимга бардош берадими ёки йўқми, ҳали ҳеч ким билмайди, бу эса бутун дунёни воқеалар ривожини кузатиб боришга мажбур қилади.
Хитой ёз бўйи давом этадиган янги, рекорд даражадаги сув тошқинига тайёргарлик кўрмоқда
2020 йилнинг ёзида Хитой мисли кўрилмаган сув тошқинлари дуч келгани бутун дунё оммавий ахборот воситалари янгиликларида юқори ўринларни эгаллаб турган. Ҳозир эса 2021 йилнинг ёзи яқинлашмоқда ва Хитойда сув босиши ҳолати яна такрорланмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси