«Федерал прокуратура сургундаги белорусларнинг шикояти бўйича Лукашенкога қарши текширув ўтказмаяпти -бироқ Германия Бош прокурори Белоруссиядаги зўравонликлар билан боғлиқ «кузатув жараёни»ни бошлаб берди. Der Tagesspiegel бу ҳақда суд доираларидан билиб олди. Маълумотни Бош прокурор вакили тасдиқлади».
«Юристларнинг сўзларига кўра, кенг маънода «кузатув жараёни» расмий амалиётнинг дастлабки босқичи ҳисобланиб, Минск давлат хизматчиларига қарши бўлажак терговларни тайёрлаши мумкин. Бундан ташқари, кейинчалик Лукашенко лавозимини тарк этганидан сўнг, Бош прокуратура унга қарши тезкор тергов ўтказиши мумкин бўлади», - дея қайд этади газета.
«Бу ҳолатда гап ўтган ҳафта охирида Минск аэропортида самолётнинг мажбурий қўниши ҳақида кетмаяпти. Бош прокурор май ойи бошида белорус мухолифати номидан тўрт берлинлик юрист томонидан берилган даъво билан боғлиқ қарор қабул қилди».
«Адвокатлар 2020 йилнинг ёзида норозиликлардан сўнг ҳибсга олинган ўнта эркак манфаатларини ифодалайди: «уларни ҳибсга олиш давомида, - ёзади ариза берувчилар, - улар жуда кичик камера ёки автозакларга қамалган, жисмоний зўравонлик дучор бўлган, таҳдид қилинган, ҳақоратланган ва бир неча кун давомида бошқа тарзда камситилган».
Адвокатлардан бири, Онур Эзата, Der Tagesspiegel билан суҳбатда Карлсруэ федерал прокуратураси «кузатув жараёни»ни бошлаганини тасдиқлади. «Бир неча кун олдин фуқаро авиацияси самолётига қилинган ҳужум Лукашенконинг жиноий режимни бошқараётганини яна бир бор кўрсатмоқда», - дейди Езата.
«Адвокатлар айтишича, федерал прокуратура халқаро ҳуқуқ тамойилига кўра Белоруссияда содир этилган жиноятларни тергов қилиш мумкин - унга кўра, агар жиноятчи ва жабрланувчи Германия фуқаролари бўлмаса, бошқа мамлакатда содир этилган жиноятларни ҳам тергов мумкин. Шу асосда 2019 йилда федерал прокуратура Дамашқдаги режимнинг агенти сифатида ўз ватанида содир этган жиноятлари учун биринчи инстанцияда судланган икки сурияликка қарши айблов эълон қилди», - дейилади мақолада.
«Лукашенко берлинлик адвокатларнинг даъвосини «аҳмоқона қадам» деб атади. «Мени ҳукм қилиш учун сиз ким бўлибсиз? (...) Улар ўша урушни бошлаган авлодларнинг ворисларидир», - дейди президент уч ҳафта олдин, Германиянинг иккинчи Жаҳон уруши даврида Совет Иттифоқига ҳужумини назарда тутиб», - дейди Der Tagesspiegel.
Манба: Tagesspiegel