close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Хитой ўлаяпти, лекин дунё ҳали буни билмайди

Бугунги кунда ХХР аҳолиси америка аҳолисидан тўрт баравардан ортиқ кўп бўлиб, 20-асрда Хитой энг кўп аҳоли яшайдиган мамлакат сифатида шуҳрат қозонган эди.

Бироқ, аслида Хитой аллақачон ўз тарихида энг драматик демографик коллапсга қараб йўл олган кўринади. 2100 йилга келиб АҚШ аҳолиси Хитой аҳолисидан кўп бўлиши мумкин. Бу ҳали эҳтимолий уруш ва касалликларни ҳисобга олмасдан.
Хитой миллий статистика бюроси (NBS, National Bureau of Statistics) одатда март ойида ўтган йил учун аҳоли ҳақида маълумотларни эълон қилади. Бироқ бу йил NBS бу ишни кечиктирди, чунки келаси ой марказий ҳукумат ноябрь ва декабрь ойларида ўтказилган 7-умуммамлакат аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки маълумотларини эълон қилиши керак.
Муаммо шундаки, агар Пекин реал рўйхатга олиш маълумотларни чоп этадиган бўлса, Хитой иқтисодий ва геосиёсий ҳукмронлиги борасидаги обрўси жиддий зарар кўрган бўлади. Си Цзинпин «Шарқ юксаляпти, Ғарб эса таназзулга юз тутяпти» деб истаганича айтиши мумкин, лекин рўйхатга олиш маълумотлари эълон қилинганидан сўнг бу нуқтаи назарни сақлаб қолиш жуда қийин бўлади.
Хитойликлар дунёдаги энг кўп аҳоли яшайдиган халқнинг бир қисми бўлишдан жуда фахрланадилар. Пекин 2019 йилда Хитойнинг аҳолиси 1,4 миллиард кишини, бундан олдинги йил эса 1,39 миллиард кишини ташкил қилгани ҳақида маълум қилди.
Хитой ҳукумати, шубҳасиз, ўтган йил давомида аҳолининг кўпайгани ҳақида хабар беради. Улар расман мамлакат аҳолиси эллик йилдан ортиқ ўсади, деб ишонади. Бироқ, мустақил экспертларда Хитойнинг умумий аҳолиси учун рақамлар борасида шубҳалар бор.
Висконсин-Мэдисон университетидан жаноб Йи Фусянь The National Interest га маълум қилишича, 2020 йил Хитой аҳолисининг реал сони 1,26 миллиард кишидан ошмаган. Машҳур демографнинг ҳисоблашича, у айтиб ўтган рақам 1,28 миллиарддан асло ошиши мумкин эмасди. Нима сабабдан Йи бу рақамни келтирди? Чунки ҳатто умумий баҳолашда ҳам Хитойнинг расмий демографий маълумотлари аниқ эмаслиги олдиндан маълум бўлган.
Биринчидан, хитойлик амалдорлар улар қўл остидаги эр-хотин жуфтликлари иккита бола туғишга берилган рухсатдан фойдаланиб бўлгани ҳақида хабар қилишдан манфаатдор. Аслида бу унчалик тўғри эмас, лекин қўшиб ёзишлар йиллар ва ҳатто ўн йилликлар давомида тўпланиб келмоқда, шундай экан, агар реал маълумотлар юқори мансабдаги амалдорларга маълум бўлса – жанжал кўтарилиши аниқ ва шу сабабли амалдорлар  ҳар йил «ўлик жонлар»га бухгалтерия юритишга мажбур.  
Иккинчидан, муниципал ҳукумат, маҳаллий касалхона ва таълим бўлимлари юқорига берилган рақамлардан келиб чиқиб бюджетдан ажратилган маблағлар олади, шу сабабли аҳоли сони қанчалик кўп бўлса – бюджет ажратмалари ҳам катта бўлади.
Йи берган баҳолар ишонли бўлиб кўринади. Ҳа, Пекин 2016 йил бошидан бери машъум битта бола сиёсатини, ўз тарихида эҳтимол, энг улкан ижтимоий муҳандислик лойиҳасини тарк этди ва шу йилиёқ туғилиш даражаси кўтарилди, лекин шундан буён туғилиш даражаси ҳар йили пасайшиб келмоқда.
Замонавий Хитой тарихида биринчи марта Пекин расман ўтган йил учун туғилганлар сони ҳақида ҳисобот бермади, лекин мавжуд рақамлар 2019 йилдан бошлаб, туғилиш даражаси кескин тушиб кетган, деб кўрсатади. Уй хўжаликларини рўйхатга олиш – хукоу – тизимидаги туғилганлар сони ўтган йили 14,9% га қисқарди. Ушбу маълумотларга асосланиб, Йи Фусянь мамлакатда туғилганлар сони 8 млн.га яқин ва 10 млн. дан ортиқ бўлиши мумкин эмаслигини тахмин қилади, гарчи расмий кўрсаткич 12 млн. дан ортиқ бўлса ҳам.
Жаноб Йи ҳисоб-китоблари тўғри кўринади. Биз Хитой учун умумий статистикани билмаймиз, лекин бу маълумотлар алоҳида вилоятлар учун маълум ва туғилиш даражаси сўнгги йилларда 30% дан ортиқ камайган.
Яна бир жуда катта масала - туғилиш даражаси, яъни аёл бошига туғилишнинг ўртача сони.  Ҳатто расмий China Daily хабар берадики, Пекин университетидан Лу Цзехуа бу коэффициент 1.7 дан паст тушиб кетган, деб ҳисоблайди. Бироқ, жаноб Йи Фусянь билвосита маълумотларга асосланган ҳолда, бу коэффициент 2015 йилдан бери 1.1 дан ошмаслиги ва 2018 йилдан бери 0.90 дан ошмаслиги кераклигини кўрсатади.
Жамиятнинг муваффақиятли ривожланиши учун битта аёл 2,1 та бола туғиши керак, болалар ўртасида ўлим кўрсаткичлари юқори бўлган Хитой каби мамлакатларда эса бу кўрсаткич 2,2 бўлиши керак. Хитой ижтимоий фанлар Академияси расман башорат қилишича, агар туғилиш кўрсаткичлар  коэффициенти 1,6 дан 1,3 гача тушадиган бўлса, Хитой аҳолиси 2100 йилга бориб икки баравар қисқаради. Бироқ ҳақиқатда вазият бундан ҳам ёмон ва агар Хитой 1,2 даражада барқарорлашадиган бўлса (умуман олганда, бу ҳам демографияда катта ғалаба бўлган бўларди), аср охирига келиб Хитой аҳолиси атиги 480 млн кишини ташкил қилади.
Расмий Пекин Хитой аҳолисининг 2028 йилгача қисқара бошлашига ишонмайди, лекин туғилиш кўрсаткичлари баҳоларидан кўриниб турибдики, 2018 йилдан бошаб у ерда аҳоли қисқара бошлади ва ҳатто декабрь ойида расмий China Daily «тенденцияни ортга қайтариб бўлмайди», деб қўрқитди.
Бу Хитой Халқ Республикаси учун ёмондир. Шу ой бошида таҳлилчи фЭнди Се Гонконгнинг South China Morning Post газетасида ёзганидек, «аҳоли сонининг қисқариши биз билган Хитойнинг цивилизациясини тугатиш мумкин».

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase