close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Золимларга аралишиб юриш ва ёрдам беришдан қайтариш ҳақида

Аллоҳ таоло айтади: «Зулм йўлини тутган кимсаларга мойил бўлманглар...» Ибн Аббос розийаллоҳу анҳу ушбу оятни «Уларга яхши гапириб, яхши кўриб бутунлай берилиб кетманглар», деб тафсир қилган бўлсалар, Суддий ва Ибн Зайд: «Золимларга тилёғламалик қилманглар», Абу Олия эса: «Уларнинг амалларидан рози бўлманглар», деб тафсир қилишган. Икрима: «Уларни яхши кўриб итоат этишдан қайтармоқда», деганлар.

Аллоҳ таоло айтади: «Зулм йўлини тутган кимсаларга мойил бўлманглар...» Ибн Аббос розийаллоҳу анҳу ушбу оятни «Уларга яхши гапириб, яхши кўриб бутунлай берилиб кетманглар», деб тафсир қилган бўлсалар, Суддий ва Ибн Зайд: «Золимларга тилёғламалик қилманглар», Абу Олия эса: «Уларнинг амалларидан рози бўлманглар», деб тафсир қилишган. Икрима: «Уларни яхши кўриб итоат этишдан қайтармоқда», деганлар. «...Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (золимларга эргашсангизлар), сизларга ёрдам берилмас» (Ҳуд сураси, 113).«... Кейин (золимларга эргашсангизлар), сизларга ёрдам берилмас» (Ҳуд сураси, 113).
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳу: «Сизларни Аллоҳнинг азобидан сақловчи ҳеч ким йўқ», деб тафсир қилганлар.
«(Эй фаришталар, сизлар) золим-кофир бўлган кимсалар ва уларнинг ҳамтовоқларини (эргашувчиларини) тўпланглар...» (Вас-соффот сураси, 22).
Каъб ибн Ужра розийаллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мендан сўнг амирлар бўлади. Ким уларнинг ҳузурига кириб ёлғонларини тасдиқласа, зулмларига ёрдам берса, у мендан эмас, мен ҳам ундан эмасман. У ҳовузга яқин келмайди. Ким уларнинг ҳузурига кирмаса ва зулмларига ёрдам бермаса, ёлғонларини тасдиқламаса, у мендан ва мен ҳам унданман. У ҳовузга келади» (Термизий ривояти).
Ривоят қилишларича, ким золимга ёрдам берса, золим унга ҳўжайин бўлиб қолади.
Саид ибн Мусаййаб айтган эканлар: «Солиҳ амалларингиз куйиб кетмаслиги учун золимларнинг ёрдамчиларига фақат қалбингиз билан инкор қилган ҳолдагина назар ташланглар».
Макҳул Димашқий айтганлар: «Қиёмат куни бир жарчи: «Золимлар ва уларнинг ёрдамчилари қани?» деб нидо қилади. Шунда золимларнинг хатчўпини сиёҳга ботириб берган ёхуд қаламини учлаб берган ва ё бундан бошқа хизмат қилган ҳар бир кимса улар билан ҳозир бўлади. Сўнг улар оловдан бўлган тобутга тўпланадилар-да, жаҳаннамга улоқтириладилар».
Бир тикувчи киши Суфён Саврийдан: «Мен султоннинг кийимларини тикиб бераман. Айтинг-чи, мен золимларнинг ёрдамчилариданми?» деб сўраган эди, «Йўқ, сен золимнинг ўзисан. Сенга ип-игна сотадиган киши золимларнинг ёрдамчиларидандир», деб жавоб бердилар.
Ривоят қилишларича, қиёмат куни дўзахга биринчи бўлиб, золимлар ҳузурида одамларни савалайдиган қамчили кимсалар киради.
Ибн Умар розийаллоҳу анҳумо айтганлар: «Золимларнинг ёрдамчилари ва миршаблар қиёмат кунидаги дўзах итларидир».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизлардан бирортангиз мусулмон киши мазлум ҳолда ўлдирилаётган жойда турмангиз. Зеро, уни ҳимоя қилишмаган вақтда у ерда ҳозир бўлганларга лаънат ёғилади» (Табароний ва Байҳақий ривояти).
Ривоят қилишларича, бир бандани қабрида юз дарра уришга буюрилди. У дуо қилиб сўрайверганидан бир даррага туширилди. Сўнг қабри оловга тўлди. Ундан четлашгач, ўзига келди ва: «Мени нима учун урдинглар?» деб сўради. «Сен таҳоратсиз намоз ўқидинг ва мазлумнинг ёнидан ўтдинг-у, унга ёрдам бермадинг», дейилди.
Анас розийаллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биродарингга золим бўлса ҳам, мазлум бўлса ҳам ёрдам бер», дедилар. Шунда бир киши: «Ё Расулуллоҳ, агар мазлум бўлса-ку, ёрдам бераман. Борди-ю, золим бўлса-чи, у ҳолда қандай ёрдам бераман?» деб сўраган эди, у зот: «Уни зулмдан қайтарасан ёки тўхтатасан. Мана шу унга ёрдам беришингдир», дедилар» (Бухорий ривояти).

Ҳикоят

Бир киши ҳикоя қилади: «Қўли елкасидан кесилган бир кишини кўрдим. У: «Мени кўрган ҳар бир инсон бирон кишига зулм қилмасин», деб нидо қиларди. Унга яқинлашиб: «Эй биродар, нима бўлди?» деб сўрадим. У: «Fаройиб ҳодиса, – деб бошидан ўтганини сўзлаб берди. – Мен золимларнинг ёрдамчиларидан эдим. Бир куни каттакон балиқ тутган балиқчини кўриб қолдим ва унинг олдига келиб балиғини беришини сўрадим. У эса бу балиқ пулига оиласига у-бу нарса олиб боришини айтиб, бепулга бермаслигини тушунтирди. Мен эса унга нисбатан куч ишлатиб, балиқни тортиб олдим. Балиқни кўтариб уйга келаётганимда, ҳали жони узилмаган жонивор қўлимни тишлаб олди. Уйимга келиб, балиқни ташлаганимдан сўнг бармоғим зирқираб оғрий бошлади. Оғриқнинг қаттиқлигидан ухлай олмадим. Қўлим шишиб кетди. Тонг отгач, табибга бориб, оғриқдан шикоят қилдим. У бармоғимни кўриб: «Бу қорасон (суяк чириши) касалининг бошланиши. Бармоғингни кесиб ташлаш керак. Акс ҳолда қўлингдан айриласан», деди. Бармоғимни кесиб ташладим. Сўнгра қўлим оғрий бошлади. Оғриқнинг зўрлигидан кўзимга уйқу келмади. «Кафтингни кесиб ташла», дейишди. Кафтимни ҳам кесиб ташлашга мажбур бўлдим. Кейин бу дард тирсакка ўтди, кўриб турибсизки, тирсакдан ҳам маҳрум бўлдим. Бутунлай қўлимни кесиб ташлаганларидан сўнг баъзилар бунинг сабабини сўрай бошлашди. Мен балиқ воқеасини ҳикоя қилиб берганимдан сўнг, улар: «Олдинроқ бориб, балиқчига узрингни айтганингда, эҳтимол бирон-бир аъзоинг кесилмасди, ҳалиям кеч эмас, бориб кечирим сўра, акс ҳолда баданингга ўтиб кетмасин!» деб маслаҳат солишди. Мен балиқчини излаб топдим. Оёқларига йиқилиб, йиғлаб ўпа кетдим. «Саййидим, Аллоҳ ҳаққи, мени кечиринг», деб ёлвора бошладим. У: «Сиз кимсиз?» деб сўради. «Мен балиғингизни тортиб олган кишиман», деб бўлган воқеани айтиб бердим. Қўлимни кўриб йиғлаб юборди. «Эй биродар, бошингизга шундай балолар тушибди. Мингдан минг розиман», деди. «Саййидим, Аллоҳ ҳаққи айтинг-чи, балиғингизни олиб қўйганимда мени дуоибад қилганмидингиз?» деб сўраган эдим: «Ҳа, «Эй Аллоҳим, бу банданг кучлилиги сабабли менга ризқ қилиб берган нарсангни зўравонлик қилиб тортиб олди. Бас, менга шу банданг устида Ўз қудратингни кўрсат», деб дуоибад қилган эдим», деди. «Саййидим, мана Аллоҳ менинг устимда Ўз қудратини кўрсатди. Мен энди золимларга хизматчи бўлганимдан Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилдим. Иншааллоҳ, тирик эканман, золимларнинг эшигига қадам босмайман ва уларнинг ёрдамчиларидан бўлмайман. Тафвиқ Аллоҳдандир», дедим».

Имоми Ҳофиз Шамсуддин Заҳабийнинг
“Гуноҳи кабиралар” китобидан

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase