«54777 бўлинмаси Россия ташқи разведка хизмати, яъни ГРУ таркибига киради. У «психологик уруш» бўйича операциялар ҳамда Россияни ташқи таъсирдан ҳимоя қилиш ва кибермаконда таъсир кўрсатиш билан биргаликда «ахборот қарама-қаршилиги»нинг учта таркибий қисмидан бирини ташкил қиладиган чет элдаги жамоатчилик фикрига таъсир этиш учун жавоб беради. Эстония ташқи разведка департаменти Välisluureamet ўзининг олтинчи маърузасида ўзини «дўстона, бетараф ёки душман мамлакатлардаги сиёсий етакчилар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари нишони, фуқаро аҳоли ва этник ёки диний озчиликлар, мухолифат ёки бизнес-гуруҳлар каби муайян гуруҳлар» сифатида белгилаган махфий бўлинма фаолиятини тавсифлайди. «Бу эса шуни англатадики, Россия ҳудудидан ташқаридаги бутун дунё аҳолиси потенциал нишон ҳисобланади", - дейди департамент.
«Маърузада таҳлил қилинишича, "пси-опс" отрядлари ГРУни қизиқтирадиган мавзуларни ҳар куни мониторинг қилиб боради. «Нуфузли ғарб ОАВ» нашрлари, жумладан, Twitter, Facebook, Reddit ва VK каби ижтимоий тармоқлардаги қалбаки аккаунтлар Россия манфаатларига мос келган ҳолларда ретрансляция қилинади. Маърузага кўра, психологик урушдан мақсад – хорижий мулоқот диорасининг хулқ-атвори ва идрокини ўзгартиришдир", - дейилади мақолада.
Манипуляция қилиш ҳам ўзига хос қуролдир. "2020 йил InfoRos, InfoBrics.org ва OneWorld.press каби ГРУ томонидан назорат қилинадиган инглиз тилидаги сайтлар COVID-19 пандемияси ҳақида ёлғон маълумотларни тарқатди", - давом эттиради Välisluureamet. Масалан, улар АҚШ дунё тартиботини ўзига мос келадиган ҳолга келтириш учун эпидемиядан фойдаланди, ёки коронавирус аслида америкаликларнинг биологик қуроли бўлган, деган фикрларни тарқатдилар, дейилади маърузада.
"(...) Ўз фикрининг исботи сифатида эстон департаменти Александр Костюхин, Александр Старунский, Денис Тюрин ёки Сергей Пантелеев каби россияпараст янгиликлар сайтларига асос солган 54777 бўлинмалари собиқ раҳбарининг исмини келтириб ўтади", - дейди мақола муаллифи.
"(...) Välisluureamet 80 бетдан иборат маърузасида яна Россиянинг «таҳдидлари» барча қирраларини эслатиб ўтади: қўшни мамлакатларни беқарорлаштириш ёки назорат қилиш, кибер-ҳаракатлар, ўн йилликнинг ўрталарига келиб «вақтинчалик кулранг ҳудуд»даги стратегик нишонларга қарата «олдини олувчи ҳаракатлар», яъни расман низо бошлангунга қадар ҳаракатлар қўллашга қодир бўлган янги десант-штурм бўлинмаларини ривожлантириш. Бунда маърузада асосй эътибор Россия моделининг заиф томонларини кўрсатишга ҳам қаратилади. Ўртача россияик қаторасига бир неча йил давомида турмуш даражасининг кескин пасайишини бошидан кечираётган вазиятда кенг норозиликлар бўлиши мумкин – Эстония ташқи разведка департаменти бошлиғи Микк Марран кириш сўзида шундай баҳо беради. Жамоатчилик фикри учун кураш чегаранинг нариги томонида ҳам кучаймоқда", - деб ёзади нашр муаллифии Николя Барот.
Россиянинг «психологик уруш» сирлари фош қилинди
Эстония ташқи разведка департаментининг йиллик маърузасида Россиянинг таъсир этиш усуллари ҳақида батафсил ҳикоя қилинади, деб ёзади Le Figaro.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш