7 декабрь, душанба куни Франция президенти Макрон нафақат Миср раҳбари билан қизил гиламда учрашди, балки уни французлар ўртасида баҳс-мунозараларга сабаб бўлган Фахрий леигони билан ҳам тақдирлади.
Ас-Сисийнинг ташрифи Францияда норозиликларга олиб келди. Айрим французлар Мисрда инсон ҳуқуқлари поймол этилаётганига оид таниқли фактлар туфайли ҳукуматнинг Ас-Сисий шахсига бўлган эътиборидан норози.
Шу билан бирга, аҳолининг бир қисми Макроннинг қарорини тўғри деб топади, чунки гап Франция манфаатлари ҳақида боради.
Хусусан, Франция фуқароси Алисия Миллиауд «Анадолу» агентлигига Мисрдаги ҳуқуқбузарликларни ҳисобга олиб, ас-Сисийни Фахрий легион билан тақдирлаш умуман тўғри эмаслигини айтди. "Энг ғалати нарса шундаки, бу француз халқидан яширилган. Бу ерда нимадир нотўғри эканини англатади, " – деди Миллиауд.
Бианка Маркес Миср хунта раҳбари ташрифига ҳам қарши.
Аёл Макроннинг давлат тўнтариши натижасида ҳокимият тепасига келган одамни шарафламаслиги ва бундан ташқари Францияга ташриф буюришдан бош тортиши кераклигига ишончи комил. "Ас-Сисийга орден бериш яширилди, Миср Президенти Париж ҳокимлиги раҳбари ва Франция Мудофаа вазири билан ҳам учрашди. Буларнинг барчаси ас-Сисий ва Макрон ўртасидаги махфий ҳамкорликка ишора қилади. Акс ҳолда буларнинг ҳаммаси яширилмаган бўларди", - дея ишонч билдиради француз аёл.
Фамилиясини айтишни истамаган Франция фуқароси Мари Франция президенти ас-Сисийни қизил гиламда кутиб олганидан шокка тушганини айтди.
Мари италиялик журналист Коррадо Аугиаснинг ас-Сисий билан бир хил орден эгаси бўлишни истамагани учун фахрий орденни қайтариб, мардлик қилганини эслатиб ўтди.
"Бутун жаҳон ҳамжамияти ҳам худди шундай муносабат билдирса мантиққа тўғри келарди, чунки бу нотўғри", - дейди Мари.
Қизнинг айтишича, у Мисрда инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари кенг тарқалишига алоқадор бўлган ас-Сисийга нисбатан бундай эҳтиром кўрсатилишига қарши.
«Халқаро муносабатларни ривожлантириш керак, лекин инсон ҳуқуқлари бузилишига алоқадор бўлган бундай шахснинг ташрифи унинг фақат иқтисодий фойда эканлигининг кўрсаткичидир»,- деди у.
Француз Тайип Мориснинг ҳам ишончи комилки, ас-Сисийни тақдирлаш ҳақидаги қарор билан Франция президенти ўзининг француз жамиятидаги обрўсини кўтариш ва халқаро майдонда шуҳрат қозониш ниятида.
«Орден Макронга ҳам, Миср президентига ҳам ҳеч нарса бермайди. Ас-Сисий каби одамга канча мукофот берилмасин, уни барибир ҳеч ким яхши кўрмайди. Ишончим комилки, бу ташрифдан фақат пул ва фойда кўзланган»,- деди у.
Морис 2022 йилги президентлик сайловларида Макрон мағлуб бўлишига умид билдирди.
Ас-Сисийнинг ташрифи Францияда турлича реакция уйғотди
Франция аҳолисининг бир қисми Мисрда инсон ҳуқуқлари поймол этилишидан норози, бошқалари эса Парижнинг иқтисодий манфаатларидан кўпроқ хавотирда... Францияда Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисийнинг мамлакатга ташрифи мавзуси атрофидаги баҳс ва мунозаралар сусаймаяпти.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси