close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Нима учун Ливия халқи Қаззофий учун курашмади?

Интернет фойдаланувчилари ўртасида Қаззофий тарафдорлари ва рақиблари ўртасида шу қадар виртуал жанглар бўлиб ўтмоқдаки, бу ердаги нафрат даражаси гоҳида жуда кучайиб кетади. Ҳаттоки Қаззофийнинг ўлими борасида ҳам баҳслашишади: кимдир полковникни ўлдиришган деса, кимдир сифатсиз расмлар ва фотомонтажни кўрсатади...

Интернет фойдаланувчилари ўртасида Қаззофий тарафдорлари ва рақиблари ўртасида шу қадар виртуал жанглар бўлиб ўтмоқдаки, бу ердаги нафрат даражаси гоҳида жуда кучайиб кетади. Ҳаттоки Қаззофийнинг ўлими борасида ҳам баҳслашишади: кимдир полковникни ўлдиришган деса, кимдир сифатсиз расмлар ва фотомонтажни кўрсатади...

Муаммар Қаззофийнинг душманлари уни аҳолини азоблаган, террорчиларга ҳомийлик қилган, халқ ҳисобига бойиб кетган золим ҳукмдор деб атайди. Полковник тарафдорлари эса Қаззофий Ливияда социализм қурган (арзон нархдаги уй-жой, бензин, бепул таълим ва тиббиёт) ва ғарб олдида бош эгмаган деб таъкидлайди. Хўш, бу тортишувларда ким ҳақ? Айтиш қийин, боз устига, Ливияга қарши ахборот уруши бормоқда, шундай экан, Ливиядан ташқарида яшайдиган кишилар барча маълумотларни текшириш имкониятига эга эмас. Фақат бир нарса тушунарли: худди Ироқда Саддам Хусайн билан бўлгани каби, Ливияда халқ Қаззофийни қўллаб-қувватламади. Умуман, бу икки етакчининг тарихи ўртасида ўхшашлик жуда кўп: ахборот уруши, пойтахтга йўл очиб берган ҳолда қўшинни четга олиб турган генералларнинг сотиб олиниши (ОАВда ўқ отиб шикастланган танклар ҳақида гапирилган, лекин оммавий раившда ёниб ётган жанговар машиналарнинг ҳатто расми ҳам кўрсатилмаган),  давлат етакчиларнинг ўз қўшинига ва халқига ишониши ва фожиали якун.
Телевизор ва интернет тармоғи орқали Ливия низосини кузатиш давомида шундай таассурот уйғонадики, гўёки армия ва Қаззофий бир ҳаёт билан, Ливия халқи эса бошқа ҳаёт билан яшаган: ғарб томонидан молиялаштирилган ПНС га қарши курашда кўнгилли бўлиш оммавий истаги кузатилмаган, ҳаттоки уруш бошланганда жиддий намойишлар ҳам бўлмаган. Нима учун халқ мамлакатни 42 йил давомида бошқариб келган ўз етакчисини қўллаб-қувватламади? Ўйлайманки, одамлар оддийгина қилиб айтганда Қаззофийдан чарчаган эди, халқ унинг қолишига қарши эмасди, лекин кетадиган бўлса ҳам эътироз билдирмасди. Бир пайтлар, ёш Қаззофий оташин инқилобчи сифатида шуҳрат қозонган ва халқ орасида оммавий саналарди, бироқ йиллар ўтиб, ошна-оғайнигарчилик ва қриндош уруғчилик, ҳукуматнинг ёпиқлиги, афтидан, диктаторнинг халқ орасида обрўсининг йўқотишига олиб келди. Ливиядаги турмуш даражасининг юқорилиги ҳам, афтидан, ортиқча реклама қилинган эртак бўлган, тўғри, нефтдан олинадиган даромадлар орқали ливияликлар тунисликлар ёки мисрликлардан яхшироқ яшаган, лекин барибир бизга ҳикоя қилиб берилган даражада эмас. Шу сабабли Қаззофий ливияликлар учун бутун совет халқи социалистик ғоялари ва ҳаракатлари учун унинг учун жон беришга ҳам тайёр бўлган иккинчи Сталинга айлана олмади. Акс ҳолда Ливия аҳолисининг йўқотадиган нарсаси бўларди ва у Муаммар Қаззофий Жамоҳириясини ҳимоя қилган бўларди.
Албатта, золим, мустабид ҳукмдордан қаҳрамон ясайсизми ёки ундай қилмайсизми, ўзингиз биласиз... Яъни, хулоса чиқариш ўзингиздан )

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase