close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Путин ўз тўрида ўралашиб қолди

"Ишдан чиққан музлатгичдаги музлатиб қўйилган можаларолар муаммоси шундан иборатки, вақт ўтиши билан улардан қўланса ҳид чиқа бошлайди. Тоғли Қорабоғнинг қаттиқ тоғли ҳудудида арманлар ва озарбайжонлар ўртасидаги авлоддан-авлодга мерос бўлиб келаётган ёқимсиз душманлик билан худди шундай содир бўлди.

Владимир Путин уни музлатгич камерасидаги «Шарқий Украина, Жанубий Осетия, Приднестровье ва бошқа ҳудудлар – бўш вақтда ейилсин» деб ёзилган қутига ташлаб қўйди ва ёдидан чиқариб қўйди. Энди унга Россиянинг жанубий чегараларида тез орада геосиёсий қайноқ нуқтага айланиши мумкин бўлган кенг кўламли уруш хавфи таҳдид соляпти", - деб ёзади The Times саҳифаларида шарҳловчи Роджер Бойес.
"Империя ҳокимияти айнан шундай қулайди: марказ атрофни менсимайди, қон тўкилади ва раҳбарнинг кучи заифлашади", - ҳисоблайди муаллиф.
"Путин Кремлда ҳокимият тепасида бўлишни (...) Шимолий Кавказда Чеченистонга қарши ҳарбий операциядан бошлаган. (...) Чеченистоннинг овози ўчгач, у «барқарор» деб топилди ва Путин музлатгичининг энг қаърига жойлаб қўйилди. Ғарбда у Александр Лукашенконинг Белоруссиясини Россия билан расмий иттифоққа ундади. У Қримни Украинадан тортиб олди ва Донбассда ғалаёнлар бошлади, шу тариқа Украина НАТОга тенг ҳуқуқли аъзо бўлиш учун ўта беқарор мамлакат сифатида ҳисобдан чиқарилишини кафолатлади. Шарқда у Марказий Осиё диктаторларини Кремлга содиқлик эвазига шахсий бойишини рағбатлантирди", - деб ёзади Бойес.
"Энди путинизмнинг аоссий тамойили бўлган бу тизим барбод бўлмоқда", - ҳисоблайди муаллиф, Тоғли Қорабоғда ўт очишнинг тўхтатилиши муваффақиятсиз якун топишининг сабаби деб қуйидагини кўрсатди: "Путинга ҳолис воситачи сифатида бошқа ишониб бўлмайди: у ўзаро хавфсизлик пакти бўлган Арманистонга ҳам, Озарбайжонга ҳам қурол-яроғ еткази беради". "Агар уруш чегара орқали Эронга ўтадиган бўлса, Путинда яна бир жиддий манфаатлар тўқнашуви юзага келади, чунки у Эрон режимига қурол-яроғ етказиб беришга эмбарго бекор қилингач, Теҳронга катта миқдорда қурол сотишдан умид қилади", - дейилади мақолада.
"Айни пайтда Туркия Озарбайжонга учувчисиз разведкачи учиш аппаратлари ва камикадзе-учиш аппаратлари етказиб бермоқда. Улар арман танкларини худди консерва банкалари каби ёриб ташларди. (...) Тез орада арманлар Путинга янги қурол сўраб мурожаат қилади ва у қийин вазиятга тушиб қолади. Урушни авж олдира олмайди, айни пайтда унинг жанубий чегаралари барқарорлигига таҳдид солувчи жанжални ҳал қилишга уринган ҳолда уни Арманистон фойдасига оғдира олмайди. Бу камида Озарбайжонни Москва билан Ливия ва шимолий Сурияда низо ҳолатида бўлган Туркия билан доимий иттифоққа ундайди, - дейди Роджер Бойес. – Эҳтимол, Ражаб Тойиб Эрдўған бу дронлар ўртасида илк йирик блицкриг бўлади, деб ўйлагандир; бунинг ўрнига унинг иштироки, шубҳасизки, урушнинг узоқ давом этишини кафолатлайди (...)".
" Бу Владимир Путиннинг кенг фалажи бир қисмидир. Бу ўз остонасида улар устидан ғалаба қозониш учун имконсиз бўлиб кўринадиган можаролар билан ўралган. У Лукашенкони ўнғайсиз аҳволга соладиган ҳолатда топди, у билан Москвада камида бир учрашувдан қочди, лекин Минск босими остида Литвада сургун яшаётган белорус мухолифати етакчиси Светлана Тихановскаяга Россияда қидирув эълон қилди. У Россиянинг Ғарбий фронтини тинчлантирмоқчи бўлса, Лукашенкони қўллаб-қувватлаш керак деган қарорга келди".
"Қирғизистонда коррупцияга қарши оммавий намойишлар 2005-йилдан бери учинчи президентнинг ағдарилишига олиб келди. Қўшни Хитой потенциал янги раҳбарларни COVID-19дан вакцина ваъдалари билан аврамоқда. Тўсатдан, Шарқни хавфсизликни таъминлаш учун Путин ўз орқа ҳовлисида таъсир доираси учун Хитой билан янада фаол рақобатлашишига тўғри келади".
"Қизиқ, у Кремлда хотиржам ухлаяптимикан? Техник жиҳатдан у 2036 йилгача ҳокимият тепасида қолиши мумкин. Амалда, янги авлод ўзига йўл очмоқда", - дея Хабаровскдаги норозилик намойишларини ёдга олиб шарҳловчи.
Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальныйнинг заҳарланиши ҳақида гапирар экан, шарҳловчининг таъкидлашича, "бир ҳақиқатга яқин тахминга кўра, у Сибирдаги шаҳарларда ўзининг оригинал норозилик усулларини ёйишига йўл қўймаслик учун заҳарланган. Агар бу ҳақиқат бўлса, бу Путиннинг атрофидагилар «совуқ»дан ҳеч қачон қайтмаган собиқ КГБ жосуси томонидан музлатиб қўйилган чуқур муаммолардан ҳафсаласи пир бўлганларнинг вилоят шаҳарларидаги норозилик шовқинларини эшита олмаганидан далолат беради.

Манба: The Times

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase