close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Динни фақат танланганларгина ҳис қилишга қодир

Оптантлар дин ижтимоий-психологик модел сифатида ишламайди деб такрорлашни ёқтирадилар. Табиийки, бу юзаки фикр. Уни ҳатто фикр деб атаб ҳам бўлмайди: бу яшаш муҳити конгруэнтлигининг шаблони, ёки оддийроқ қилиб айтганда, Достоевскийнинг сўзларига кўра, бу рельслар бўйлаб ҳаракат қилишдир.

Масаланинг моҳиятини парчалаш, майдалашдан олдин дин нима учун ишламайди деган саволни аниқлаштириб олиш лозим. Яъни, ҳар доимгидек оптантларга бу ерда ҳеч ким камчилик топа олмаслигини, беками-кўстлигини кўрсатишдан олдин, келинг, энг адолатли ва муқаддас дин жамиятга кўзга кўринарли фойда келтириши учун оддий одамлар маиший ҳаёти диний меъёрларида нималарни тубдан ўзгартириши ва нималар жиддий етишмаслиги ҳақида ўйлаб кўрайлик. ЯИМ ни ҳисоблаб чиқиш мумкин эмас, лекин ғарб дунёсида ҳисоблаб чиқиш кўпроқ хуш кўриладиган бахт даражаси коэффициенти энг юқори бўлсин.
Илоҳий Трилогияда бутун Трилогия занжири бўйлаб диндан қайтган муртадлар, яъни дин мунофиқлари ва гуноҳкорлари ёдга олиб ўтилишидан бошлаймиз. Динсизлар ва мушриклар ҳақида сўз ҳам бормайди. Бу инсон табиатига хосдир. Ҳар бир инсоннинг табиатига эмас, балки муайян шахсларниг табиатига хос. Бу қандай рўй бериши, бунинг сабаблари нимада эканлиги – бошқа масала, туб маъно шундаки, инсоният охирги кунларигача у ёки бу тарзда ушбу мавжуд нарса билан ишлашига тўғри келади.
Яъни, айтмоқчимизки, диннинг мақсади демократик бюллетенлар статистикасини хурсанд қилиш ва инсониятни бемаънилаштириш эмас, балки орамиздаги пассионар плебейларни фош қилиш, тарбиялаш ва нишонни уларга қаратиш ҳисобланади. Нима учун? Худо билади. Ахир даҳрийлар ҳаётнинг мазмуни ҳаётнинг ўзида деб жавоб берадику, худди шундай, дининг мақсади аввалбошдан танлаб олинган ва олижаноб кишилар қалбида динни мужассам этишдан иборат.
Айтганча, қалблар ҳақида. Айрим дин бўйича биродарларнинг гуноҳкорлиги ва мунофилики муаммоси диннинг инсон қалби билан ўрин олишидан иборатдир. Фақат неофит (динга энди кирган) учун ширк ўз онасига зўравонлик қилгандан ҳам қўрқинчлироқ, ибодатдан воз кечиш эса, ўз отасининг қотили бўлишдан ҳам даҳшатлироқ, манҳаждан чекиниш ўз биродарларининг гўштини ейишдан ҳам ваҳималироқ бўлган ҳолдагина неофит қалбида дин ҳукмронлик қила бошлайди.
Бундай ҳолат қачондир рўй берадими? Ҳа, рўй беради. Бу аввалбошдан танланган қалбларга берилган бўлади. Гарчи, агар истасангиз, бундай художўйлик (худодан қўрқиш) ҳукмрон бўлиши соф амалий моделлари ҳам мавжуд. Қариндошчилик муносабатлари билан яна қиёслаймиз. Ота-онага ғамхўрлик қилиш ёки жуда бўлмаганда уларга ҳадиксираб муносабатда бўлиш жамоалар ва бизнинг орамиздаги ўзаро муносабатлар ибтидоий ҳолатда бўлган пайтданоқ қонимизга сингиб кетган. Шундай қилиб, бизнинг художўйлигимиз фақат жон сақлаш, кўпайиш, устунлик қилиш ва ҳамжиҳатлик бошланғич эҳтиёжлари унга боғлиқ бўлган ҳолатдагина инстинктив (ғайриихтиёрий) бўлади. Дин архетипга, умид ва ҳиссиётлар глобал таъминотчасига, қалқон ва карнайга айланиши лозим. Бу сайёрамизнинг айрим бурчакларида, инсоният ирқининг айрим қалбларида рўй бермоқда ҳам.
Бунинг учун худосизлик, даҳрийлик ва разилликка ботган кўплаб авлодлар йўқ бўлиб кетиши лозим. Ифлослик ва жоҳиллик поклик ва ёруғлик аро йўқ бўлиб кетиши лозим. Куфр диффузияси, бир сўз билан айтганда.
Учинчидан, ҳар қандай энг ёмон мувваҳид ҳам ахлоқи энг юқори бўлган мушрикдан яхшироқдир. Фақат ёлғиз Худога эмас, энг аввало, бутун инсоният жамияти учун. Ахир ахлоқлилик ўзи нима? Ахлоқлилик ўз-ўзидан мавжуд эмас, Робинзон Крузонинг кимсасиз оролидаги ахлоқи кимга керак, Исо Масиҳнинг жаҳолат зулмати олдидаги ахлоқигина муҳим аҳамият касб этади. Ахлоқлилик ўзидаги нарса эмас, аҳлоқлилик ижтимоий лойиҳадан ҳосиладир. Ёлғон мақсадларга бўйсунадиган инсон ҳаёти нима? Бу уйдирма, эрмак, «инфузория туфелька» биокимёвий жараёнлари ким учун қизиқарли? Тор доирада фикрлайдиган, тирикчиликдан бошқани билмайдиган одамнинг биокимёси, унинг истеъмолчи қаҳрамонликлари, технологик ҳийла-найранглар, ижтимоий карьеризм ким учун қизиқарли? Илм-фан тараққиёти, соғлиқни сақлаш хатосиз ёки таълим психологик глюксиз бўла оладими? Агар бундай бўлмаса, демак гаплашадиган ҳеч нарса ҳам йўқ. Мувваҳиднинг пассионарлик ривожланиши аҳамиятга эга. Нима учун? Ким жангда ғолиб чиқади, ким ҳаёт учун курашдан қўрқади ёки ким душманни борлиқнинг нариги томонига ўтказишни истайди? Ким дунёвий ҳаётда ўзидан мамнун бўлса, ўша жамғаради ва кўпайтиради, сўнгра сарфлайди ва афсусланади, бу ерда эмас, боқий дунёда мукофот олиш учун ким ҳар бир центни тарқатади, ҳар бир нафаси ва  ҳар бир сўзини оиласига, биродарларига сарфлайди? Бу моддий таркидунёчилик эмас. Бу таркидунёчилик битта мақсадни кўзлайди – фақат олий неъмат учун бу ҳаётни кечириш. Хоҳиш-истаклар йўналиши истеъмолчилар сиқилишига эмас, олий мақсадларга кўзланган бўлса, фақат шундагина тўқлик, хотиржамлик ва бу дунёдан роҳатланиш рўй беради. Бу дунё ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, фақат эртанги кун ҳосил олиш учун бугун кўчат экадиган боғбон учун восита каби бўлмаса. Ҳеч қачон тугамайдиган эртанги кун, демак, ҳосилдан баҳра олиш ҳам ҳеч қачон рўй бермайди.
Дин ишлайди. Лекин. Лекин дин ҳар бир клерк ва подачи учун ишлайди деб ҳеч ким айтмаган, дин инсоният ирқининг ҳар бита бирлигини ўзгартиради деб ҳеч ким айтмаган. Дин танланганлар учун, ким очиқ бўлса ўша учун, ким кучли бўлса ўша учун, ким журъат қилса ўша учун, ким ишонса ўша учун ишлайди. Дин Мусо алайҳиссаломни Фиръавндан юқори қўйиб, Исо алайҳиссаломни Рим Цезарига қарши қўйиб юқори кўтарганидек, дин Рим ва Форс империяларини вайрон қилган манҳаж, дин Муҳаммад алайҳиссаломни юқори кўтарганидек, бизнинг орамизда муносиб бўлган ҳар бир кишини, аввалбошдан танланган ҳар бир кишини ҳам кўтаради.
Бизнинг орамиздаги танланганлар ҳаётида дин нафақат ишлайди, балки мўъжиза яратади: касалликлар ўрнини саломатлик, камбағаллик ўрнини бойлик, шармандалик ўрнини ҳурмат-эҳтиром, кучсизликни куч алмаштиради, бу дунёдаги ўлим эса боқий дунёда абадий ҳаёт билан алмашади.

Расул Тасшанов
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase