close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россия конституциясининг ўзгартирилиши: Путин энди «сиёсий бокира»

"Россия Президенти Владимир Путин ўзи учун яна 12 йил ҳукмронлик қилишни кафолатлаб қўйди", - деб ёзади Австриянинг нашри Der Standard. "Россиянинг янги конституция – бу катта қозондаги қуюқ шўрва бўлиб, биринчи (суюқ) овқат ўрнига ҳам, иккинчи овқат ўрнига ҳам ўтади, - деди журналист Андре Баллен.

– Ҳамма учун ўзиники топилади. Ким учундир – Иккинчи жаҳон урушида ғолиб чиққан мамлакат мақоми, бошқалар учун – Россияда фақат «эркак ва аёл ўртасида» тузилиши мумкин бўлган никоҳни ҳимоя қилиш. Камбағаллар учун – бир жуфт ноаниқ ижтимоий ёрдам, ватанпарварлар учун – бир қарич бўлса ҳам ерни бошқаларга беришнинг тақиқланиши. Бунда қўшни мамлакатдан бу маънода фойдаланиш – конституция нуқтаи назаридан муаммо эмас. Унда бир қарашда, уларни биргаликда тасаввур қилиб бўлмайдиган нарсалар аралашиб кетган: бир томондан, Россия ўзини атеистик Совет Иттифоқининг ҳуқуқий вориси ҳисоблайди, бошқа томондан, кўп сонли конституцион ошпазлар, "аждодлар хотирасини сақлаган ҳолда", унинг рецептига Худога ишонишни ҳам киритади".
"Қолаверса, маълум бўлишича, Худони эътироф этиш ўзини оқлайди. Ахир, Библия 2 минг йилдан бери одамларни покдомон ҳомиладорлик мўъжизаси билан диндорларни ўзига жалб қилиб келаётганидай, Россия президенти Владимир Путин ҳам "покдомон президентлик" мўъжизаси билан ўзи учун яна камида 12 йил ҳукмронликни таъминлаб қўйди", - дейилади мақолада.
"Бу оддий бир ҳийла-найранг туфайли мумкин бўлди: Путин яна сиёсий бокирага айланмоқда, унинг аввалги президентлик муддатли шунчаки ҳисобга олинмайди, холос. Тўғри, бу ҳийла-найрангнинг иффат ва номуслилик билан ҳеч қандай боғлиқлик жойи йўқ. Аксинча, гап шу пайтгача амалда бўлган конституцияни зўрлаш ҳақида кетяпти. Бунда Кремлнинг қанчалик срубетлик билан ҳаракат қилиши кишини ҳайратда қолдиради", - таъкидлайди мақола муаллифи.
"Бироқ бу усулни мутлақо янгилик деб бўлмайди: бундай найранг 1994 йилдан буён Белоруссияни бошқариб келаётган Александр Лукашенко томонидан фойдаланилган (...). Лукашенко аллақачондан бери ғарбда "Европанинг сўнгги диктатори" ҳисобланади. Энди шарқда унинг муносиб рақиби пайдо бўлди ", - хулоса қилади Der Standard.

Манба: Der Standard

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase