close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Франция президенти: НАТО нинг мияси ўлик ҳолатда

Бу ҳафта давомида сайтимиз ўқувчилари орасида Башар Асаднинг интервьюси энг оммавий материаллардан бири бўлди (http://islamonline.uz/index.php/dolzarb-mavzu/tahlil/item/2250-bashat-asad). Айтиш жоизки, унинг стратегияси асосий моҳияти очиб берилган ушбу шарҳдан ташқари, интервьюда у Суриядаги воқеалар ҳақида яширин назарияларни ҳам баён қилган.

Унинг сўзларига кўра, унда нафақат кескин рақобат ва можаролар, балки АҚШ ва Туркия ўртасидаги мақсадларда тафовутлар ҳам мавжуд эмас. Эрон ва Россиянинг ишончли вакили бўлгани ҳолда, ўзини суверен давлатнинг доно етакчиси сифатида кўрсатишга ҳаракат қилган Асад, Туркияни Америка вакили сифатида кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.
Шундай қилиб, ўтиб кетаётган ҳафтанинг охирида, яна бир давлат раҳбари билан интервью бўлиб, унда Ғарб бир бутун бўлиб ҳаракат қилаётгани ва унинг иттифоқчилари, хусусан Туркия каби НАТО бўйича иттифоқчилар фақат унинг иродасини итоаткорлик билан бажариши ҳақидаги узоқ вақтдан бери илгари сурилган ғояларни аниқ ифода этади. Франция президенти Эммануэль Макрон американинг The Economist нашрига берган интервьюда очиқ айтдики, НАТО иттифоқ сифатида ўлик, нафақат Ғарб ва Туркия, балки АҚШ ва Европа ҳам амалда ўзаро иттифоқчи эмаслар (https://www.economist.com/europe/2019/11/07/emmanuel-macron-warns-europe-nato-is-becoming-brain-dead).
Хусусан, Макрон НАТО уставининг унга кўра учинчи томон унинг аъзо мамлакатларидан бирига ҳужум қилганда, қолган давлатлар унга ҳарбий ёрдам кўрсатиши керак бўлган асосий қоидаларини шубҳа остига қўйди. Бунда Туркияга ишора қилиб, агар Асад режими томонидан ҳужум қилинса, уни ҳимоя қилишни зарур деб ҳисобламаслигини айтди. Бу Асаднинг Сурияда Туркия Ғарбнинг ўз раҳбарлиги остида мустақил Сурия давлатини парчалаш тўғрисидаги буйруғини бажармоқда деган даъволарига мутлақо мос келмаяпти, шундай эмасми?
Макрон, шунингдек, Доналд Трамп раҳбарлиги остида АҚШ Европадан биринчи марта юз ўгирди, бу эса Европани ўз хавфсизлигини таъминлашни бошлаш зарурати олдига қўйди (Eвропа раҳбарлари бу ҳақда кўп йиллар давомида гаплашмоқда, лекин ҳамон эски ҳаммом – эски тос). "Биз ҳозир кузатаётган нарса - бу НАТО миясининг ўлими (brain dead) ҳисобланади", - деди Макрон. Тўғри, агар физиологларнинг мутлақо келишувига кўра мия ўлими организмнинг узил-кесил ўлими ёки шунчаки ўлим бўлса, ташхис нима учун бу қадар мураккаб эканлиги тушунарсиз.
Яъни, Макрон НАТО энди йўқлигини эълон қилмоқда - геосиёсий катталик сифатида бу ясама, уйдирма бўлиб, бу фақат ҳарбий ҳаракатларнинг техник функцияларидан бошқа ҳеч нарса қилмайдиган фантастика, шунда ҳам кўп жиҳатдан инерция бўйича қилмоқда. Исломий таҳлилчилар ўз баҳолари ва мулоҳазаларида аллақачон йўқ бўлиб кетган дунёда қолиб кетганларни тушунишлари учун вақт келди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase