Эслатиб ўтамизки, Аҳмет Давутоғлу Туркия ташқи ишлар вазири, сўнгра 2014 йил бош вазир бўлган, лекин 2016 йил Эрдўған билан уришиб колган. Кейинроқ унинг ўрнини эгаллаган Бинали Йилдирим бу лавозимда Туркия парламент тизими ўтган йили ижроия президент тизими билан алмаштирилгунга қадар ўтирган.
Охирги ойларда Давутоғлу Адолат ва ривожланиш партиясини унинг асосий тамойилларидан чекинишда айблади, ҳукуматнинг ва Эрдўғаннинг иқтисодий сиёсатини танқид қилди.
Адолат ва ривожланиш партияси март ойида бўлиб ўтган маҳаллий сайловларда Туркиянинг энг йирик шаҳрини қўлдан чиқарганидан, шунингдек, “терроризм” билан боғлиқ даъволар туфайли янги сайланган уч нафар мэрнинг яқинда олиб ташланганидан кейин Истамбулда такрорий овоз бериш ҳақида партиянинг талаби ҳам танқид остида қолди.
«Агар биз дастлаб 13 минг овоз билан ютқазиб қўйган сайловни энди Истамбулда бўлганидек, 800 минг овоз билан қўлдан бой берадиган бўлсак, бунинг учун яққол парламент кўпчилиги келтирган [охирги умумий сайловларда] бош вазир [Бинали Йилдирим] эмас, балки риторикада, ҳаракатларда, одоб-ахлоқ ва сиёсатда жиддий пасайишга олиб келган шахслар жавобгар бўлади», - деди Давутоғлу июнда.
«Ўзини сиздан бошқача, деб ҳисоблайдиган ҳар қандай кишини террорчи деб аташ... бу жамоатчилик онгидан ажралганликдир ».
Охирги сўзлар мухолифатни “терроризм” билан алоқаларда айблаган Эрдўғаннинг ўзига яққол шаъма эканлиги аниқдир.
Собиқ бош вазирни партия сафидан чиқариш ҳақида қарор бошқа собиқ иттифоқчиларнинг, жумладан, Адолат ва ривожланиш Партияси асосчилари бўлган собиқ президент Абдуллоҳ Гул ва собиқ бош вазир ўринбосари Али Бобожон билан жанжаллашиб қолганлиги шароитларида рўй бермоқда.
Бобожон партия сафидан июлда, сиёсат борасида “чуқур қарама-қаршиликлар”ни баҳона қилган ҳолда чиқиб кетди ва Туркия учун “янгича дунёқараш” зарур деб айтди.
У Абдуллоҳ Гул билан янги партия ташкил қилиши кутилмоқда. Давутоғлуга келадиган бўлсак, эҳтимол, у ҳам ўз партиясини ташкил қилади, балки Гул-Бобожон партиясига қўшилиши мумкин.
Нима бўлганда ҳам, айтиш мумкинки, унинг асосчилари тарк этаётган Адолат ва ривожланиш Партияси учун бутун бошли бир давр якунланмоқда.
Аҳмет Давутоғлуни Туркия ҳукмрон партияси сафидан чиқаришни исташмоқда
Туркияда ҳукмрон Адолат ва ривожланиш Партияси бир овоздан собиқ бош вазир Аҳмет Давутоғлуни партия сафидан чиқариш масаласини интизом коллегиясига қўйишга розилик билдирди. Душанба куни бошқа уч нафар партия аъзоси билан биргаликда 60 яшар сиёсатчини ҳам партия сафидан чиқариш масаласини кўриб чиқиш ҳақида қарор Эрдўған томонидан бошқариладиган Партия марказий ижроия қўмитаси йиғилишидан кейин қабул қилинди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси