Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳуга бир кишининг чақимчилик қилиши хабари етиб келди. Шунда Ҳузайфа: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Чақимчи жаннатга кирмайди», деганларини эшитганман», деди.
Шарҳ: Араб тилида чақимчилик (наммамун) ва ой (қаттат) деб аталади. Чақимчи гапларни йиғиб, кейин уни бошқасига етказади.
(қаттат)нинг мазмуни жосусликка кўпроқ тўғри келади. Чақимчиликнинг шаръий таърифи бундай:
«Чақимчлик - фисқу фасод қилиш илинжида инсонларнинг сўзини бир-бирига етказиш».
Ислом жамиятида иккита ҳалок қилувчи нарса бор: Биринчиси. чақимчилик; иккинчиси, ғийбат. Ислом динида иккита жуда ёмон кўрилган ахлоқ мавжуд бўлиб, улардан бири ғийбат, иккинчиси чақимчиликдир.
(наммам) ва ой (қаттат) атамалари орасида бироз фарқ мавжуд
(наммам) - бир мажлисда иштирок этиб, унда айтилган гап-сўзлари фисқу фасод тарқатиш ғаразида ўзгаларга етказиш. (қаттат) эса бир кишининг гап-сўзига хуфёна қулоқ тутиб, сўнгра уни фисқу фасод тарқатиш ниятида бошқаларга етказиш. (қаттат)да ўғрилик ҳам, жосуслик ҳам бор. Чақимчилик ва ғийбат орасида ҳам фарқ бор. Ғийбатда у ҳақида гапирилаётган одам мажлисда бўлмаслиги ва фисқу фасод қилиш нияти бор-йўқлиги аҳамиятли эмас. Чақимчиликда эса фисқу фасод қилишни мақсад қилган бўлади. Лекин у ҳақида гапирилаётган одамни мажлисда иштирок этиши ёки этмаслиги муҳим эмас.
Ҳадисдаги «чақимчилик қилиш» деган гапга тўхталсак, у киши мажлисдаги гап-сўзларни подшоҳга етказиб турар эди. Кейинги ҳадисдаги амирдан Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу назарда тутилганлар.
Ҳадисда «жаннатга кирмайди», дейилди. Ким чақимчиликни ўзига ҳалол деб қилса, бундай кимса жаннатга кирмайди. Бу ҳадисни «жаннатга жазосини олиб кейин киради», деб тушуниш ҳам мумкин. «жаннатга кирмайди» деган гап танбеҳ ва таҳдид маъносида бўлиши мумкин.
Ҳаммом ибн Ҳорис айтадики, бир киши одамларнинг гап-сўзларини амирга етказар эди. Биз масжидда ўтирганимизда қавм: «Бу гапни амрга ташийдиган киши», дедилар. У келиб бизнинг мажлисга ўтирди. Ҳузайфа айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деяётганларини эшитганман: «Чақимчилар жаннатга кирмайди».
Ҳаммом ибн Ҳорис айтади: «Биз Ҳузайфа билан масжидда бир мажлисда ўтирган эдик. Бир киши келиб, мажлисга ўтирди. Шунда Ҳузайфага: «Бу киши Султонга кўплаб нарсаларни етказади», дейилди. Ҳузайфа унга эшиттиришни хоҳлаб деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бундай деганларини эшитганман: «Чақимчилар жаннатга кирмайди».
Ҳикматуллоҳ Абиевнинг
"Саҳиҳи Муслим шарҳи" китобидан