РФ диктатори Владимир Путинда унинг руҳиятига таъсир қилган соғлиқ билан боғлиқ жиддий муаммолар бўлиши мумкин.
Британия MI6 разведкасининг собиқ раҳбари Ричард Дирлав (1996-2004), Россия Федерациясининг 71 ёшли диктатори Владимир Путиннинг соғлиғи билан "нимадир мутлақ жойида эмас" жканлигини тахмин қилмоқда. Унда Паркинсион касаллиги бўлиши мумкинлиги ҳақида доимий миш-мишлар мавжуд. Бу ҳақида Independent хабар берди.
«Дирлавнинг сўзларига кўра, унинг Европадаги манбалари Путиннинг саломатлиги ёмонлашган, деб ҳисоблайди. Россия предизенти Паркинсон касалига чалинган деган тахмин мавжуд бўлиб, ушбу касалликнинг аломатларидан бири алаҳлашдир» - дейилади мақолада. МИ6 собиқ раҳбарининг фикрига кўра, Россия федерацияси диктаторида айнан соғлиқ билан боғлиқ муаммолар паранояга сабаб бўлган ва, эҳтимол, уни мухолифат лидери Алексей Навалнийни ўлдиришга буйруқ беришга мажбур қилган.
"Менда бу саволга аниқ жавоб йўқ, лекин менинг Шарқий Европада ҳали ҳам алоқаларим ва дўстларим бор, улар тиббий нуқтаи назардан у билан нимадир мутлақо нотўғри эканлигига ишонишади. Лекин мен шифокор эмасман.... Бу Паркинсон касаллиги бўлиши мумкин ва у, албатта, турли хил кўринишларга, турли хил ўзгаришларга ва турли зўравонликларга эга. Аммо агар бу одам параноик бўлса ва менимча, Навалнийнинг ўлдирилиши маълум бир паранояни кўрсатиши мумкин, бу аломатлардан биридир", деди Дирлав.
Унинг сўзларига кўра, Путин ҳатто қамоқдаги Навалнийда ҳам таҳдидни кўрган. Мухолифат етакчиси Россия Федерациясида президентлик "сайловлари" дан бир ой олдин ўлдирилган. Шуни таъкидлаш керакки, россиялик сиёсатшунос Валерий Соловьёвнинг сўзларига кўра, Путин бу дунёда энди йўқ. У диктатор саратон касаллиги натижасида 2023 йилнинг кузида ҳаёт билан хайрлашганига ишонади. Соловьёвнинг сўзларига кўра, Россия Федерациясидаги ҳокимиятни Николай Патрушев эгаллаб олган, Путиннинг ролини эса қиёфадошлари ўйнайди. Бироқ, ҳозирда бу маълумотларнинг тасдиғи йўқ. Аввалроқ, WSJ Кремлга Соловьёвнинг касалликлар, ўлим ва Путиннинг қиёфадошлари ҳақидаги назариялари нима учун кераклигини тушунтирган эди.
MI6 собиқ раҳбарининг фикрига кўра, Путинда саломатлиги билан нимадир жойида эмас – Independent
РФ диктатори Владимир Путинда унинг руҳиятига таъсир қилган соғлиқ билан боғлиқ жиддий муаммолар бўлиши мумкин.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар