Исроилда Ғазодаги уруш ХАМАС мағлубиятга учрамагунча, яҳудий асирлари қайтарилмагунча ва Сектор демилитаризация зонасига айлантирилмагунча тўхтамайди, деган сиёсий риторикага қарамай, Тел-Авивдаги таҳлилчилар Сионнинг қонхўр раҳбари Нетаняху кучайиб бораётган заифликдан азият чекмоқда, ўнг лагердаги "компатриотлар" ва "Ликуд" партияси томонидан доимий ваҳима ҳолатида, деган фикрга қўшилмоқда, дея хабар беради «Аш-Шарқ Ал-Аусат».
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, унинг 2025 йилгача муддатидан олдин сайловларга йўл қўймаслиги ҳақидаги сўнгги баёноти фақат "бу даҳшатнинг ифодаси".
Маълумки, бугундан бошлаб сайлов кампаниясини бошлаган ва сайлов санасини бу йилга яқинлаштириш ниятида бўлган Нетаняхуга ўз партиясидан 6 депутатдан таҳдидлар келиб, сайловлар муқаррар равишда ўнгларнинг мағлубияти билан якунланишини айтишган - "биз буни қилишингизга рухсат бермаймиз", деб таъкидлайди «Аш-Шарқ Ал-Аусат».
Сиёсий манбалар улардан бирининг Нетаняхуга айтган сўзларини келтирган:
"Биласизми, мен сиздан кўра партия ва ҳукуматни бошқара оладиган одамни кўрмаяпман. Аммо, агар сиз муддатидан олдин сайловга боришга қарор қилсангиз, мен Ликуд партиясининг бошқа 5 нафар депутати билан бирга сизнинг таклифингизни рад этаман ва сизнинг ўрнингизга бош вазирни сайлайман ва шу билан қонун устуворлигини сақлаб қоламан".
Ўнг қанот «Исраэл Хайом» газетаси "Ликуд" партиясидан яна бир депутатнинг сўзларидан иқтибос келтирди:
"Ҳозир 120 депутатнинг 64 нафаридан иборат барқарор ҳукуматга эгамиз. "Давлатни" тўғри бошқарсак, кейинги уч йил давомида ҳукмронлик қилишимиз мумкин. Ҳозир керак бўлган нарса урушда ғалаба қозониш ва Америка маъмуриятига ён бермасликдир. Агар биз босимга дош берсак, биз узоқ йиллар ҳукмронликни таъминлаймиз, акс ҳолда биз кўп ўн йилликлар ҳукмронлигини йўқотамиз".
Сиёсий манбаларга кўра, Нетаняху таҳдидга бўйсунди ва шунинг учун 2024 йилда сайлов ўтказмасликка қарор қилди, бироқ у бу муаммони ҳал қилиш учун сиёсий режани ишлаб чиқа олмади. У тобора кучайиб бораётган намойишларга бошчилик қилаётган ва ўз манфаатларини жамоат манфаатларидан устун қўйгани ва гаровга олинганларнинг ҳаётини аямагани ҳақида жиддий айбловлар қўяётган яҳудий маҳбуслар оилалари томонидан босимга дучор бўлмоқда.
Таъкидланишича, Нетаняху нафақат урушни тугатиш ва ХАМАС билан келишув тузиш учун АҚШ маъмуриятининг босимига дуч келмоқда. Вашингтон шунингдек, араблар билан кенг қамровли тинчликка эришиш, жумладан Исроил билан бирга Фаластин давлатини ташкил этишга қаратилган минтақавий тинчлик жараёни учун янгича ёндашувни ва сиёсий уфқни очишни талаб қилмоқда.
Бу ҳолат бабуин ҳукумати ва сионист муҳожирлар Бецалел Смотрич, Итамар Бен-Гвир, шунингдек, Ликуднинг бир қатор вазирлари бошчилигидаги ўта ўнг кучларга тўғри келмайди. Улар бош вазирни белгиланган мақсадлар амалга ошмагунча урушни давом эттиришга чақирмоқда. Уларнинг таъкидлашича, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти шу йилнинг ноябрида бўлиб ўтадиган сайловларда мағлубиятга учрашига олиб келиши мумкин бўлган оғир ички вазиятдан азият чекмоқда ва шу сабабли Исроилга ҳақиқий босим ўтказиш қийин бўлади. Шунинг учун унга оғзаки босим ва кенг қамровли сиёсий ечим учун илгари сурилаётган лойиҳалар таъсир қилмаслиги керак, дея таъкидлайди «Аш-Шарқ Ал-Аусат».
"Биз бу филмни ўтмишда суратга олганмиз ва дош берганмиз. Биз душманларимиз учун Фаластин давлатининг мукофоти билан бу урушдан чиқиб кетишимиз мумкин эмас", - дея иқтибос келтирган «Аш-Шарқ Ал-Аусат» исми ошкор этилмаган ўнг қанот сиёсатчининг сўзларидан.
Нетаняху: бизни ҳеч ким ва ҳеч нарса тўхтата олмайди
Исроилда Ғазодаги уруш ХАМАС мағлубиятга учрамагунча, яҳудий асирлари қайтарилмагунча ва Сектор демилитаризация зонасига айлантирилмагунча тўхтамайди, деган сиёсий риторикага қарамай, Тел-Авивдаги таҳлилчилар Сионнинг қонхўр раҳбари Нетаняху кучайиб бораётган заифликдан азият чекмоқда, ўнг лагердаги "компатриотлар" ва "Ликуд" партияси томонидан доимий ваҳима ҳолатида, деган фикрга қўшилмоқда, дея хабар беради «Аш-Шарқ Ал-Аусат».
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси